Сўровнома
Зиёратгоҳлар
“Хазрат Али Бува” зиёратгоҳи (Кумушкон)

Паркент туманидаги ушбу зиёратгоҳ Кумушкон қишлоғидаги “Чашма” маҳалласининг энг юқори қисмида жойлашган. Дастлаб 1982 йилда Кумушкон қишлоғи аҳолиси томонидан ҳашар йўли билан 1 та хонақоҳ ва 1 та айвон барпо этилган. 2010 йилда маҳаллий усталар томонидан қайтадан таъмирланган. Зиёратгоҳда 3 та хонақоҳ, 1 та айвон мавжуд. Зиёратгоҳда қадимий чинор чашма булоқлари бўлиб, унинг атрофида зиёратчилар учун барча қулайликлар яратилган.
-
-
2266