Об-ҳаво
Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Зиёратгоҳлар

“Хазрат Али Бува” зиёратгоҳи (Кумушкон)

Паркент туманидаги ушбу зиёратгоҳ Кумушкон қишлоғидаги “Чашма” маҳалласининг энг юқори қисмида жойлашган.

Қирқ қиз булоғи (кўл ота)

Олмалиқ шаҳридан 6 километрча ғарбда Кўл ота қишлоғи бор. Унинг юқори томонидаги тоғ тагида 40 та булоқ қайнаб ётибди. Сувларининг таъми ҳар хил. Замонавий тиббиёт уларнинг турли дардларга даво эканини тасдиқлаган. 

Парпи ота зиёратгоҳи

Дўстлик қишлоқ фуқаролар йиғини Парписой қишлоғида жойлашган. У ерда тешик тош мавжуд бўлиб, фарзанд кўрмаган, бемор кишилар қабрни ҳамда тошни зиёрат қиладилар.

Анбар биби мақбараси ХIV-ХV асрлар зиёратгоҳи

Анбар биби (Анбар она) мақбараси Занги ота умумий мажмуа таркибига кирган тарихий архитектура ёдгорлигидир. Мақбара аслида улуғ аёлнинг номи учун бунёд этилган бўлиб, Анбар биби номи тарихда «Меҳрибон ва саховатли улуғ она» тимсолида муқаддас саналган. 

Ғавсул Аъзам зиёратгоҳи

Ўрғоз қишлоғида жойлашган. Ғавсул Аъзам Касбий бўйида туғилган бўлиб, ҳаёти давомида турли ўлкаларда бўлган. Халқ орасидаги ривоятларга кўра у ҳозирги Оҳангарон тумани Ўрғоз қишлоғида ҳам бўлган ва зикрхона қурдирган. 

Қизил мозор

Бекобод тумани Тақачи қишлоғидаги эски мозористон ҳудудида ҳайратомуз Қизил мозор мақбараси бор. Мақбара ўзига хос жиҳатларга эга бўлиб, ҳаёт шафқатсизликларига қарама-қарши ўлароқ, илоҳий муҳаббат сир-синоатлари билан уйғундир. 

Заркент ота зиёратгоҳи

Заркент қишлоғининг юқорисида – тоғ ён бағрида жойлашган. “Заркент бобо”, “Қуш қўнмас авлиё” номлари билан машҳур бўлган зиёратгоҳ. Ҳозирда зиёратгоҳ ҳудуди алоҳида ажратилган.

Сардоба зиёратгоҳи

Озодлик қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган гумбаз шаклида қурилган тарихий обида. Сардоба соҳибқирон Амир Темур томонидан қурдирилган. 

Зангиота ёдгорлик мажмуи зиёратгоҳи

Ўрта Осиёдаги ноёб обидалардан бири Занги ота номи билан машҳур бўлган сўфийлик тарғиботчиси шайх Ойхўжа ибн Тожхўжа шарафига шундай аталади.

Бўғзиён ота зиёратгоҳи

Пискент-Олмалиқ йўлидаги қабристон ичида жойлашган зиёратхона. Зиёратчилар учун махсус бино қурилган. 


Саҳифалар: 1 2 Олдинга Барчаси