Об-ҳаво
Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Маданият ва истироҳат боғлари

Тошкент вилоятидаги маданият аҳоли дам олиш марказлари ҳамда маданият ва истироҳат боғлари ФОТОАЛЬБОМ

Вилоят бўйича шаҳар ва туманларда жойлашган маданият аҳоли дам олиш марказлари ҳамда маданият ва истироҳат боғлари.

“Олмалиқ ёшлар боғи”

2010 йилда хашар йўли билан ташкил этилган бўлиб, умумий майдони 2.1 га. Боғда 500 дан зиёд манзарали дарахтлар мавжуд. 

Олмалиқ “Олеся” маданият ва истирохат боғи

Боғ 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, 01.07.2003 йил холатига 666 575 284.14 сўм капитал қўйилма бўлган. 

Олмалиқ “Олтин олма” байрамлар ҳиёбони

Собиқ парадлар хиёбони. 1994 йил 18 апрелда шаҳар ижроия қўмитасининг 18/8 қарори билан горкомхоз балансига берилган.

Олмалиқ “Аква-парк”

Собиқ парадлар хиёбони. 1994 йил 18 апрелда шаҳар ижроия қўмитасининг 18/8 қарори билан горкомхоз балансига берилган.

Олмалиқ “Халқлар дўстлиги” сайлгохи

“Халқлар дўстлиги” сайлгохи 2013 йил “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ОАЖ хамда шаҳар корхона-ташкилотлар билан биргаликда хашар йўли билан қурилиб, болалар учун дам олиш майдончаси, турли хил аттракционлар, мини футбол майдони хамда дам олиш ўриндиқлари жой олган.Умумий майдони 2,5 га.

Ангрен шаҳар А.Навоий номли маданият ва истирохат боғи

Ангрен шаҳар А.Навоий номли маданият ва истирохат боғи 1977 йилда ташкил этилган. Жойлашган манзили: Ангрен шаҳар, Амир Темур кўчаси. Умумий ер майдони 7 гектарни ташкил этади. 

Янгийўл тумани “А.Навоий Гулшани номли маданит ва истирохат боғи”

“А.Навоий Гулшани” номли маданият ва истирохат боғи 1933 йиллардан бошлаб ўз фаолиятини бошлаган илгари “Пушкин” номи билан аталган. 1991 йили 1 сентябр Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинганидан кейин маданият ва истирохат боғи сифатида юритила бошланди. 

Ўрта Чирчиқ туманидаги "Маънавият ва маърифат маркази боғи"

Боғнинг умумий майдони 5,5 гектарни ташкил этиб, бу жой бугунги кунда вилоят ёшларининг том маънодаги байрам кунлари ва тантаналарида зиёрат масканига айланди.

Бўстонлиқ туманида “BOG’I ERAM” истироҳат боғи

Хомий ташкилотлар томонидан маблағ ўтказилмоқда. Боғда 400 ўринли амфитеатр, ёзги болалар бассейни, каруселлар, болалар шаҳарчаси, 1 та кичик хайвонот боғи, 4 та аттракцион, ёзги фаввора ишга туширилди.