Об-ҳаво
Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ўзбекистон янгиликлари

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид вазифалар ижросига бағишланди

11.07.2019
Бугун, 10 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 30 апрель ва 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси мажлис баёни ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни 145 та банддан иборат бўлиб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган 231 та топшириқ белгилаб берилган.

Бу топшириқларда қатор автомобиль йўлларининг 4 тасмали цементбетон қопламага ўтказган ҳолда, реконструкция қилиш, кўприкларни таъмирлаш, мавжуд фойдали қазилма конларини ўзлаштириш ва бозорбоп қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, ҳар бир туманида қўшимча равишда камида 25-30 гектардан йирик замонавий иссиқхоналарни ташкил қилиш, Монголиядан наслли чорва молларини, қўй ва эчкиларни олиб келиш, ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тикув-трикотаж мажмуаларини ишга тушириш, қатор тиббиёт муассасаларини янгидан қуриш ва таъмирлаш сингари аҳоли турмуш даражасини янада оширишга қаратилган кўплаб вазифалар ўрин олган.

Йиғилишда ушбу топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар масъуллар иштирокида атрофлича муҳокама этилиб, белгиланган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

  • 173