Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

“WorldSkills” мусобақасига тайёргарлик бошланди

“WorldSkills” мусобақасига тайёргарлик бошланди
22.02.2021
Оққўрғон тумани 2-сон касб-ҳунар мактабининг пайвандлаш устаси тўгарагида ўқувчи ёшлар ўртасида “WorldSkills” мусобақасига тайёргарлик юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Технологик машиналар ва жиҳозлар кафедраси билан ҳамкорликда "Касблар мусобақаси" бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент давлат техника университети Технологик машиналар ва жиҳозлар кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор Н. Дуняшин, кафедра доценти, техника фанлари бўйича фалсафа доктори З. Эрматов, Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқарма бошлиғи У.Тўхтаев, туман прокурори Д.Файзиевлар иштирок этишди.

Тадбирда ғолиб иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.



  • 101