Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Вилоятда “Ёшлар ҳафталиги” фестивалига старт берилди

22.02.2021
Бугун вилоятда “Ватан равнақи йўлида бирлашайлик!” шиори остида ташкил этилаётган “Ёшлар ҳафталиги” фестивалига старт берилди.

Тадбир 22−27 февраль кунлари Нурафшон шаҳрида ҳамда турли шаҳар ва туманларда бўлиб ўтади. Ҳафталик доирасида “Ўзбекистон илм-фани ёшлар нигоҳида” мавзусида ёш олимлар ва педагогларнинг I Форуми, “Мутахассислик сенинг келажагинг” шиори остида касблар кўргазмаси, “Ёш фермерлар – Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг ёрқин келажаги” Форуми ҳамда Зулфия таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан жойларда шоир ва ёзувчиларни жалб этган ҳолда “Баҳор келди яна сени сўроқлаб” каби ижодий кечалар уюштирилади.

“Ёшлар ҳафталиги” доирасида вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, вилоят халқ таълими бошқармаси, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида “Ректор ва ёшлар”, “Профессионал таълим муассасалари раҳбарлари ва ёшлар” учрашувлари ҳам ташкил этилиши режалашштирилган.

Шунингдек, ҳафталикнинг муҳим лойиҳаларидан бири – тарбияси оғир ёшлар билан шуғулланишга қаратилган бўлиб, унда ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи, жиноят қилишга мойил, тарбияси оғир ҳамда ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлган оиалаларда тарбияланаётган болалар учун профилаклик тарғибот тадбирлари ҳам ташкил этилади.

Ҳурматли вилоят ёшлари! Бир-биридан қизиқарли лойиҳалар доирасида уюштириладиган учрашув ва тадбирларда иштирок этинг ҳамда ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг, дўстлар орттиринг, ўз истеъдодингизни намоён этинг!


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 149