Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    172 21%
    81 10%
    168 21%
    113 14%
    272 34%
Ҳокимият янгиликлари

Қуйи Чирчиқда ихтисослаштирилган математика мактаби очилиши режалаштирилмоқда

20.10.2020

Президентимиз Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги халқаро математика мактабининг таълим соҳасида эришаётган тажрибасини алоҳида эътироф этган эди.

Дарҳақиқат, ушбу таълим даргоҳи тўғрисида қанча гапирса кам. Боиси, мактаб битирувчиларининг 95 фоиздан ортиғи олий ўқув юртларига ўқишга кирмоқда, ўқувчилари Халқаро олимпиадаларда энг кўп медаль олишяпти, кўпгина вилоятлар, ҳатто пойтахтимиздан ҳам одамлар ўз фарзандини шу мактабга ўқишга беришаётганлиги ҳам унинг нуфузи қай даражада эканлигини билдиради.

Яқинда Қуйи Чирчиқ туман ҳокимлиги ва “TCT cluster” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида Қоракўл туманидаги халқаро математика мактаби тажрибасини ўрганиш мақсадида бир гуруҳ педагоглар Бухоро вилоятида бўлишди.

Қуйи Чирчиқ туман ҳокими ўринбосари Отабек Султанбеков бошчилигидаги сафарда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Саитқул Арабов, 45 нафар мактаб директори ва ўқитувчилар Қоракўл туманидаги халқаро математика мактабига ташриф буюришди. Уларга мактаб директори Темур Рўзиев ва ўқитувчилар дарс беришнинг ноанъавий усулларидан фойдаланиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Меҳмонлар Қуйи Чирчиқ туманида ҳам Қоракўлдаги каби ихтисослаштирилган мактаб очишни режалаштиришди.

Сафар давомида Қуйи чирчиқлик педагоглар Бухоронинг маданий мерос обидалари ва муқаддас қадамжоларга ташриф буюриб, юртимиз бой тарихига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз тўғрисида маълумотларга эга бўлишди.




  • 221