Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

“TCT Cluster” пахтачиликда Тошкент вилоятида етакчига айланди

“TCT Cluster” пахтачиликда Тошкент вилоятида етакчига айланди
16.10.2020
Бугун Қуйи Чирчиқ туманидаги “TCT Cluster” кластер жамоаси учун қувончли кун. Яъни пахта сотиш бўйича шартномавий режани Тошкент вилоятида биринчи бўлиб бажарди. Айни пайтгача ҳар бир гектардан йиғиштириб олинган пахта ҳосили 34 минг тоннадан ошди. Ўртача ҳосилдорлик 34 центнерни ташкил этмоқда.

Ушбу муваффақият замирида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий этилган кластер усулининг самаралари ётибди. Агросаноат тизимида ишни ташкил этиш, маҳсулот етиштириш ва қайта ишлашнинг янгича шакли Қуйи Чирчиқ мисолида ўзини оқламоқда. Аниқроғи, кластер шарофати билан туман илғорларнинг олд сафига чиқмоқда.

Қувонарлиси, шартнома мажбурияти уддаланган бўлса-да, ҳали далаларда ҳосил мўл. Шу боис мавсум якунлари бўйича гектаридан ўртача ҳосилдорликни 42 центнерга, ялпи ҳосил миқдорини эса 42 минг тоннага етказиш мўлжалланяпти.



  • 101