Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ташқи реклама воситаларининг қонунийлиги ўрганилди

Ташқи реклама воситаларининг қонунийлиги ўрганилди
29.09.2020
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ҳузурида махсус Ишчи гуруҳ тузилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари ва вилоят Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси ходимлари билан биргаликда ўтказилган хатлов натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Жумладан, тадбиркорлар томонидан ўрнатилган 32 та 6х3 ҳажмдаги ташқи реклама объектлари яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги, 25 та ҳолатда эса конструкциялар қонунга хилоф равишда, туман ҳокимлиги рухсатисиз, ўзбошимчалик билан ўрнатилганлиги маълум бўлган.



  • 139