Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    173 21%
    81 10%
    168 21%
    113 14%
    273 34%
Ҳокимият янгиликлари

Участка сайлов комиссиялари аъзолари учун семинар

08.11.2016
Тошкент вилоятида участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимини ошириш, комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган ҳудудий семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Семинарларда округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси вакиллари, туман ва шаҳар ҳокимликлари ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари иштирок этмоқда.

10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси ҳудудидаги 876 участка сайлов комиссияси таркибида 8 минг 173 аъзо тасдиқланган. Семинарларда мазкур участка сайлов комиссиялари аъзоларининг барчасини қамраб олиш, тарғибот тадбирларининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида олдиндан белгиланган қатъий режа асосида иш олиб борилмоқда.

– Ҳар бир семинарда иштирокчиларнинг умумий сони 200 дан ошиб кетмаслигига эътибор қаратилмоқда, – дейди 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари М.Йўлдошева. – Бунинг натижасида тадбирларнинг ҳар томонлама самарали, қизғин савол-жавобларга бой ўтишига эришилмоқда. Тажрибали экспертлар участка сайлов комиссияларида ҳужжат юритиш, сайлов участкаларини жиҳозлаш, сайловчилар рўйхатини тузиш ва унга зарур ҳолларда ўзгартишлар киритиш, муддатидан олдин овоз бериш ҳамда сайлов куни овоз беришни ташкил этиш, сайловчилар ўртасида сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш сингари муҳим вазифалар бўйича тушунчалар бераётир.

“Участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқ ва ваколатлари”, “Муҳим сиёсий жараёнда кузатувчилар институтининг аҳамияти” “Оммавий ахборот воситаларининг сайлов жараёни ошкоралигини таъминлашдаги роли” каби мавзуларда маърузалар тингланмоқда.

Манба: 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси Матбуот хизмати

  • 869