Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    173 21%
    81 10%
    168 21%
    113 14%
    273 34%
Ҳокимият янгиликлари

Сифатли маҳсулотнинг харидори кўп

01.11.2016
Тошкент вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 149,4 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди.

Вилоятда мева-сабзавот етиштириш ва уни экспорт қилиш кўлами йилдан-йилга кенгаймоқда. Биринчи Президентимизнинг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ҳозирги кунда вилоят фермер хўжаликлари 26 минг 580 гектар майдонда боғдорчилик, 13 минг 851 гектарда узумчилик билан шуғулланмоқда. Шу йил пойтахтимизда ўтказилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси вилоят фермер ва деҳқонлари учун хорижий компаниялар билан ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш борасида ўзаро манфаатли шартномалар имзолашда катта имконият яратди.

Жорий йил вилоятда 3 миллион 86 минг тоннага яқин мева-сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотлари етиштириш кўзда тутилган бўлиб, бунда умумий майдони 774,7 гектар бўлган иссиқхоналар фаолияти ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Жорий йил якунига қадар ҳудуддаги иссиқхоналардан яна 29,1 минг тонна помидор, 14,1 минг тонна бодринг ҳосили олиш мўлжалланмоқда. Бу маҳсулотлар қиш фаслида халқимиз дастурхонига тортиқ этилиш билан бирга, экспортга ҳам йўналтирилади.

Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва ички истеъмолдан ортиқ қисмини экспорт қилиш борасида салмоқли ютуқларга эришилмоқда.

– Чирчиқ шаҳрида ўтказилган биринчи ҳудудий мева-сабзавот ярмаркасида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан 70 дан ортиқ фермер хўжалиги, 25 қайта ишлаш корхонаси билан бирга биз ҳам иштирок этдик, – дейди «Новоташкентский консервный завод» масъулияти чекланган жамияти директори Илҳом Акбаров. – Мазкур ярмаркада ички бозордаги харидорлар билан 100 миллион сўмлик шартномалар имзоладик. Мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштирадиган фермерлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдик.

«Новоташкентский консервный завод» масъулияти чекланган жамияти жорий йилда фермер хўжаликларидан харид қилган 700 тонна мева-сабзавотдан консерва маҳсулотлари тайёрлади. Маҳсулотлар ички бозорга етказиб бериш билан бирга, экспорт ҳам қилинмоқда. Корхонанинг ташқи бозордаги харидорлар билан 1 миллион долларлик шартномаси бор. Келгуси йили ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш, 2 минг 500 тонна маҳсулотни қайта ишлаш мўлжалланмоқда.

Айни пайтда вилоятда 240 омбор ва совуткич мавсумга шай ҳолатда бўлиб, уларда 121 минг 325 тонна маҳсулотни сифатли сақлаш учун барча имкониятлар яратилган.

Манба: Икром Аввалбоев, ЎзА

  • 889