Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    173 21%
    81 10%
    168 21%
    113 14%
    273 34%
Ҳокимият янгиликлари

Сайловда хотин-қизлар фаол иштирок этади

31.10.2016
Ўрта Чирчиқ туманида хотин-қизларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги иштирокига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси аъзолари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлимлари вакиллари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Биринчи Президентимиз раҳнамолигида ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларини тубдан модернизация қилиш борасида амалга оширилган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Мустақиллик йилларида фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши, сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланиши борасида демократик талабларга мос миллий сайлов тизими яратилди.

– Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 80 дан ортиқ қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда, – дейди юридик фанлари номзоди, 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси аъзоси Р.Турдибоева. – Асосий қонунимизнинг 46-моддасида аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқли экани белгилаб қўйилган.

Семинарда “Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларда хотин-қизлар қўмиталари, уларнинг бошланғич ташкилотлари ва фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссияларининг ўрни”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти”, “Округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятида хотин-қизларнинг иштироки” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Манба: Икром Аввалбоев, ЎзА

  • 917