Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ёшлар ойлиги муносабати билан Раҳбар ва ёшлар учрашувлари ташкил этилмоқда

Ёшлар ойлиги муносабати билан Раҳбар ва ёшлар учрашувлари ташкил этилмоқда
26.06.2020

Юртимизда июнь ойи Ёшлар ойлиги, деб эълон килинганлиги муносабати билан жойларда турли тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон тажрибасида биринчи маротаба Ёшлар ташкилоти ва Бош прокуратура ўртасида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳамкорлик мемориандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат ҳар иккала ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишига умид уйғотди. Айнан республикамиз аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этгани бу борада амалга оширадиган ислоҳотлар кўплигидан далолатдир.

Хусусан, бугунги кунда прокуратура органларида 30 ёшгача бўлган жуда кўплаб йигит-қизларимиз фаолият олиб бормоқда. Уларнинг саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан бугунги кунда адашиб жиноят йўлига кириб қолиб, содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган 381 нафар ёшлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашларининг “Ёшлар кафиллиги” асосида суд залидан озод қилинганлиги ҳам ёшларимизга бўлган эътиборнинг бир намунасидир.

photo_2020-06-26_10-10-51.jpg

Ёшларимизнинг сиёсий етакчилигини таъминлашга ҳисса қўшадиган омиллардан бири - бу жойларда, ташкилот ва муассасаларда улар билан жонли мулоқотларга киришишдир.

Тошкент вилояти Транспорт бошқармасида бўлиб ўтган учрашувда шу ҳақда сўз борди. Бошқарма ходимларининг 19 таси ёки 21 фоизи ёшларни ташкил қилади. Айниқса ходимларнинг малакаларини ошириш, хусусан, уларнинг қизиқишлари бўйича олий ўқув юртларига йўналтириш масаласи биринчи навбатдаги муаммо эканлиги таъкидланди.

Хусусан, транспорт соҳасидаги энг катта янгилик - бу юртимизда Транспорт Университетининг ташкил этилганлигида бўлди. Эндиликда бошқармада 4-5 йилдан буён меҳнат қилиб келаётган мутахассисларга ушбу олий таълим муассасасига ўқишга киришлари учун йўлланмалар ажратиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, бошқармадаги ёш оилали кадрларга имтиёзли асосда уй-жойлар ажратиш муаммоси ҳалигача ижобий ҳал этилмаганлиги айтилди.

Бошқарма бошлиги Садриддин Шоқосимовнинг тушунтириш беришича, ходимлар 24 соатлаб кўчада ишлашига тўғри келмоқда. Шунинг учун ойлик маошларига устама ҳақ тўлаш масаласини кўриб чиқиш долзарблиги айтилди.

Бўлиб ўтган учрашув давомида бугунги куннинг яна бир долзарб муаммоси-прописка масаласи бўлди. Вилоятлардан келиб Тошкентда ишлаётган бошқарма ходимлари ҳалигача рўйхатга тура олмаганлиги кайд этилди.

Ёшларнинг бу каби саволларига Тошкент вилояти транспорт прокурори ёрдамчиси Садоқат Каримова жавоб қайтариб, барча масалаларни ижобий ҳал этиш учун прокуратура томонидан таклифлар киритилишини маълум қилди.

Бу каби учрашувларда ёшларнинг фаоллигини янада теранроқ ҳис этиш мумкин. Уларнинг қизиқишлари, интилишлари ва ҳаракатлари натижасида соҳада янгиликлар, ўзгаришлар ва албатта бирор бир ислоҳотнинг рўёбини кўра оламиз. Бунинг учун ёшларни албатта қўллаб-қувватлаш, шароит яратиб бериш, кези келганда ҳимоя қилиш лозим.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, юртимизда ёшлар фаолиятини ҳуқуқий томондан кафолатлаш мақсадида ўтган уч йил давомида ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича 43 та қонун қабул қилинди, 70 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Яна бир рақамга эътиборни қаратсак, 2019 йилда бўлиб ўтган депутатлик сайловларида ҳам ёшларнинг фаоллиги яққол сезилди. Сайловчиларнинг 56 фоизини, яъни 20 миллион 600 минг сайловчи 30 ёшгача булганлар, 2 миллиони эса биринчи марта овоз бериш жараёнларида иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг қарори асосида ташкил этилган “Ёшлар парламенти” фикримизга яна бир исботдир.


  • 125