Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди

Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди
16.09.2020
Оҳангарон тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари ХIII сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Абдуллаев Абдурасул Неъматович Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

А. Абдуллаев 1968 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида банк тизимида бир қатор вазифаларда ишлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари - "Ўзбекчорванасл" агентлиги бош директори вазифасида фаолият юритган.




  • 114