Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Нурафшон шаҳар ҳокими «Обод турмуш» маҳалласига борди

Нурафшон шаҳар ҳокими «Обод турмуш» маҳалласига борди
29.09.2020
Куз кириб, салқин кунлар бошланиши билан жойларда қиш мавсумига тайёргарлик мавзуси яна кун тартибига чиқди. Республикамизнинг барча ҳудудлари қатори Нурафшон шаҳрининг ҳам ҳамма ҳудудларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бошланган.

Хусусан, 2- сектор ҳудудидаги маҳаллаларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик қай даражада амалга оширилмоқда? Муаммолар жойида бартараф этиляптими? Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида шаҳар ҳокими Қ. Ҳакимов ва прокурори, 2- сектор раҳбари Ж. Муратов “Обод турмуш” маҳалласида бўлиб, тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Кўп қаватли бинолар кўздан кечирилди. Шунингдек, маҳалладаги уйларнинг атрофлари ободонлаштирилиб, ёғингарчилик пайтида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ички кўчалар таъмирланмоқда.




  • 138