Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Мутасаддиларга аниқ муддат ва топшириқ берилди

21.11.2020
Ҳафтанинг ҳар жума куни Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев томонидан сайёр қабул ўтказилади.

“Нуронийлар маскани”да “Бекобод" маҳалласи аҳолиси учун навбатдаги қабул ташкил этилди. Ҳоким ўринбосарлари, коммунал соҳа мутасаддилари, банклар ва бошқа тегишли раҳбарлар иштирокида мурожаатлар кўриб чиқилди.

Қабулда сув таъминоти, йўллар таъмири, уй-жой, имтиёзли кредит олиш, бандлик, оилавий низолар билан боғлиқ мурожаатларга ечим изланди.

Мурожаатларнинг 2 таси мутасадди раҳбарлар иштирокида ижобий ҳал этилди. Ечим учун маълум вақт талаб этилувчи 4 та масала, хусусан, сув тармоқларига уланиш, қувурларни таъмирлаш, бандликка оид масалаларида фуқароларга қонуний тушунтириш, масъулларга аниқ муддат ва топшириқлар белгиланди.


Манба: Пискент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 103