Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

КИТОБ КАРВОНИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

29.06.2020
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” фонди ҳомийлигида нашр этилаётган китобларни беш ташаббус доирасида Республикамиз бўйлаб китобхонларга етказиб бериб келаётир.

Ёзувчилар уюшмаси “Китоб карвони”нинг навбатдаги манзили Тошкент вилоятининг Бўка туманига бўлди. Уюшма томонидан тумандаги Ахборот кутубхона марказига 3000 дона китоб совға қилинди. Унда бадиий адабиётларни топширишга бағишланган “Китоб – маънавият кўзгуси” мавзусидаги адабий-бадиий кеча ташкил этилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, шоир Ғайрат Мажид, Бўка тумани ҳокими Низомиддин Аббосов ҳамда умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медал билан тамомлаган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. 


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 115