Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    173 21%
    81 10%
    168 21%
    113 14%
    273 34%
Ҳокимият янгиликлари

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида
16.10.2020
Зангиота туманида “Хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда Ички ишлар органларининг иштироки” мавзусида семинар тренинг ўтказилди.

Ушбу семинар тренинг жорий йил 15 октябрь куни Зангиота тумани Маданият саройида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи полковник Абдуллаева Умида Хазратовна, Тошкент вилояти ИИББ Хуқуқбузарликлар Профилактикаси бўлими бошлиғининг ўринбосари, Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи подполковник Содиқова Шахноза Хошимовна, Зангиота туман ИИБ ХПБ ХКМБ инспектори майор Тиллаева Гулсара Ҳамроқуловна, Зангиота туман Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Н.Мавлонбекова, “Инпакт” аёллар маслаҳатхонаси раҳбари психолог Самесова Шахноза . иштирок этишди.

Семинар тренингни ўтказишдан мақсад Хотин-қизларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари мавжудлигини, “Химоя ордери“ бериши тартиблари ва ушбу хужжат кимларга берилиши юзасидан маҳалла раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарларига тушунтириш ишларини олиб боришдир.

Семинар тренинг якунида Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, юксак маънавияти, самарали меҳнати ҳамда жонкуярлиги учун Маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, жумладан, “Тариқтешар” маҳалласидан Тошбоева Машкура , “Обод турмуш” маҳалласидан Абдуллаева Нигорахон ва “Белариқ” маҳалласидан Қосимова Гулнорахонлар Тошкент вилояти ИИББ томонидан “Фахрий Ёрлиғ” билан тақдирландилар.



  • 201