Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Имконингиз бўлганда «Имкон» га ташриф буюринг!

Имконингиз бўлганда «Имкон» га ташриф буюринг!
22.02.2021
Ангрен шаҳрининг Қамчиқ довонига чиқиш қисми – «А373» (Хонобод-Мўйноқ туризм) автомагистралида янги меҳмонхона фаолияти йўлга қўйилди.

«Имкон» сервис фирмасига қарашли 60 ўринга мўлжалланган «Имкон» меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти директори И. Хатамов иштирок этди.

Пандемия шароитида ўз маблағидан 4 миллиард сўм сарфлаган меҳмонхона раҳбари Ш. Жалилов 15 нафар ишчи ўрни яратибгина қолмай, ижтимоий эҳтиёжманд оила фарзандлари, аёллар дафтари ҳамда темир дафтарга киритилганлар орасидан малакага эга бўлган ходимлар жамоасини шакллантирди. Айнан мана шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда мазкур тадбиркор вилоят туризмни ривожлантириш департаменти томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.




  • 110