Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Илк бор нодавлат оилавий МТТ ходимлари институтда малака оширишади

Илк бор нодавлат оилавий МТТ ходимлари институтда малака оширишади
07.04.2021
МТТ директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан илк бор оилавий нодавлат МТТ ходимлари малакасини ошириш бўйича шартнома имзоланди.

Ушбу шартнома Оҳангарон туманида фаолият кўрсатаётган, ўз ичига 18 та оилавий нодавлат МТТни қамраб олган “Илғор кичкинтойлари” муассасаси билан тузилди.

Унга кўра 2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб 29 нафар педагог ходим институтда ўз малакасини оширади.

Маълумот учун: “Илғор кичкинтойлари” муассасасида 18 ОНМТТ бўлиб, улар жами 450 нафар тарбияланувчини қамраб олган. Муассасаларда 79 нафар ходим фаолият кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, Тошкент вилоятида 386 та оилавий нодавлат МТТ мавжуд бўлиб, уларда 750 нафар ходим фаолият юритади. Ушбу таълим масканларида жами 9051 нафар бола тарбияланади. 

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 189