Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфидаги муассасалари учун танлов эълон қилинади.

07.04.2021

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларида аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 189-сонли қарорига мувофиқ аутсорсерлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислигида талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олинади. Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техник ва логистика базасига эга, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилаш учун инвестиция киритишга тайёр талабгорларга устунлик берилади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфидаги қуйидаги ҳарбий қисм ва таълим муассасалари учун танлов элон қилинади;

- Муҳандислик қурилиш бошқармаси 99951 ҳарбий қисмга.

Юқоридаги ҳарбий қисм ва таълим муассасаларида давлат-хусусий шерикчилик механизми Аутсорсинг шартлари асосида босқичма-босқич тадбиқ этиш учун талабгорлар танловда иштирок этиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим этади:

- корхона давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

- корхонанинг ҳисоб рақамидаги бир йиллик айланма маблағи тўғрисидаги маълумот;

- корхона 15 кун давомида ҳарбий хизматчиларни овқатлантиришга етадиган банк ҳисоб рақамидаги маблағи тўғрисидаги маълумотнома;

- корхона бир йилда олган иш ҳаққи миқдори тўғрисида маълумот;

- корхонадаги ишчилар сони тўғрисидаги маълумотнома;

- солиқ органларидан солиқлар бўйича қарздорлиги йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;

- стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизмати кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эга бўлиши (моддий-техника базаси тўғрисидаги маълумотнома);

- ошхоналарнинг мавжуд шарт-шароитлар ҳолатини яхшилаш мақсадида инвестиция киритиш бўйича таклиф;

- кўрсатган аутсорсинг хизмати учун 20% дан кам устама таклиф қилган тадбиркорлик субъектларига устинлик берилади;

- бир кунда бир нафар ҳарбий хизматчи учун ўртача овқатланиш таннархи 36 000 минг.сўмгача таклифлар;

- корхоналар томонидан кейинги истиқболли фаолияти тўғрисида тақдимот (призинтация кўринишида).

Юқорида келтирилган ҳужжатлар буюртмачига икки нусхада ёпиқ конвертда (имзоланган ва муҳрланган ҳолатда) 2021 йил 14 апрель соат 18:00га қадар Тошкент вилояти Қибрай тумани, Геофизика қўрғони, Анайбулоқ кўчаси 3а-уйга тақдим этишингиз сўралади.

Маълумот учун: телфон (95) 196-70-40


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 277