Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Округ сайлов комиссиясининг навбатдаги вазифалари белгилаб олинди

02.11.2016
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Сайлов округи ҳудудидаги участка сайлов комиссиялари ишини самарали ташкил қилишга қаратилган тадбирда 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси аъзолари, округ сайлов комиссияси матбуот маркази ходимлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси вакиллари, туман ва шаҳар ҳокимликлари ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари иштирок этди.

– Участка сайлов комиссияси ишини самарали ташкил қилиш, аъзоларнинг сайлов қонунчилиги борасидаги билимини оширишда бундай тадбирларнинг аҳамияти катта, – дейди 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари М.Йўлдошева. – Чунки ушбу муҳим сиёсий тадбирни демократик тамойиллар асосида ошкора ўтказиш, сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин ифода этиши айнан сайлов участкаларида яратиб берилган шароитларга боғлиқ. Округ сайлов комиссияси ҳудудидаги барча сайлов участкаларига меъёрий талабларга мувофиқ зарур жиҳозлар етказилиб, улар белгиланган тартибда ўрнатилди.

Йиғилишда жорий йилнинг 10 ноябрь кунига қадар вилоят бўйлаб ўтказиладиган Марказий ҳамда округ сайлов комиссиялари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимини ошириш, сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича кўникмасини мустаҳкамлаш борасидаги семинар-тренингларда фаол қатнашиш зарурлиги қайд этилди. Бу борада қўшимча вазифалар белгилаб олинди.

Манба: Икром Аввалбоев, ЎзА

  • 782