Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Чинозлик пахтакорлар маррани забт этдилар

Чинозлик пахтакорлар маррани забт этдилар
22.10.2020
Жорий йилда пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш учун Чиноз туманида барча чора-тадбирлар кўрилди.

Терим бошланиш арафасида туман ҳокими Акмалхон Мадиев ва тегишли ташкилотларнинг мутасаддилари маҳаллама-маҳалла юриб, одамлар билан суҳбатлашишди. Миллий бойлигимиз бўлган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида йиғиштириб олишда кўмаклари зарурлигини, бу уларга ҳам моддий жиҳатдан фойда эканлигини, ҳам иш стажига киришини тушунтиришди.

Уйда бўш ўтирган аёллар, келинлару ёшлар кўнгилли бўлиб далаларга чиқишди. Фермерлар билан бирга ҳашарчилар ва техника ёрдамида “оқ олтин” йиғиштириб олинди.

Бугун туман пахтакорлари ғалаба рапортига имзо чекдилар. Яъни 6200 гектар майдонда ғўза парваришланиб, 20 119 тонналик хирмон бунёд этилди. Ҳар бир гектар ердан қарийб 30 центнердан хо- ашё саранжомлаб олинди. Лекин ҳали далалардаги ҳосил чўғи пасаймаган. Шу боис, терим суръати сусайгани йўқ.




  • 223