Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

ХAЛҚAРО БAҲОЛAШ ДAСТУРИ - AМAЛДA

ХAЛҚAРО БAҲОЛAШ ДAСТУРИ - AМAЛДA
30.06.2020

Жорий йил 27 июнь куни Республика таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи У. Тошкентбоев, вилоят инспекцияси бошлиғи Т. Вакилов, бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Мамадалиев ҳамда Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари С. Аҳмедовлар Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик жараёнини ўрганиш учун шаҳримиздаги 19-умумий ўрта таълим мактабида бўлишди.

Мактабдаги Халқаро баҳолаш дастурлари - PIRLS, PISA, TIMSS ва TALIS бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб чиққан мутасаддилар шаҳар ХТБ мудираси Л. Байдуллаева, ДТС ва Халқаро баҳолаш дастури бўйича мудир ўринбосари К.Ҳамдамова, мактаб директори С. Қодировалар Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар, тренер ўқитувчилар томонидан амалга оширилаётган ўқув семинарлари бўйича маълумотлар беришди.

Суҳбат давомида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вакиллари ҳамда тренер ўқитувчилар - Н.Ҳакимова, Д.Aбдувалиева ва З.Қаҳҳоровалар билан ўзаро савол-жавоб асосида фикр алмашдилар.

У.Тошкенбоев таянч мактабда Халқаро тадқиқотлар бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиб чиққач, таянч мактаб фаолиятини ташкил этиш бўйича йўриқнома асосида тегишли тавсиялар бериб ўтди.





  • 86