Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бу ерда фидойи инсонлар ишлайди

Бу ерда фидойи инсонлар ишлайди
29.09.2020
Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Зангиота туманидаги “Назарбек” санаторийси коронавирус билан касалланганларни даволашга ихтисослаштирилиб, беморларни қабул қилиб келмоқда.

Миллий гвардия қўмондонлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимияти мутасаддилари ҳамкорлигидаги саъй-ҳаракатлар натижасида даволаш комплексида барча зарурий шароитлар яратилган. 350 ўринга эга санаторийда бугунга қадар 1 808 киши даволаниб, ўз уйларига кузатилди.

Бу албатта, Тошкент тиббиёт академияси кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Октябрь Тешаев раҳбарлигидаги тиббиёт ходимларининг меҳнати самарасидир.

Шу муносабат билан Миллий гвардия қўмондонлиги раҳбарлари “Назарбек” санаторийсидаги шифокорлар билан учрашиб, яратилган шароит, камчилик ва таклифлар юзасидан фикр алмашишди.

Беморларни даволашда тиним билмай хизмат қилаётган мутахассисларга миннатдорчилик билдирилиб, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар берилди.



  • 144