Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бир кунда 500 тоннагача шоли қабул қилинмоқда

Бир кунда 500  тоннагача шоли қабул қилинмоқда
29.09.2020
Қуйи Чирчиқ туманидаги “TCT Rice” кластери жамоаси томонидан жорий йилда 2,5 минг гектардан ортиқ ерда етиштирилган шоли ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари қизғин паллага кирди. Ўрим-йиғим мавсумига жалб этилган 40 га яқин комбайнлар юқори унум билан ишлатиляпти.

Кластер омбори бир кунда ўртача 500 тоннагача шолини қабул қилмоқда. Қабул маскани лаборанти Панжи Менгқобиловнинг айтишича, ҳосилнинг сифати юқори, намлик даражаси меъёрида.

Далалардан олиб келинган шоли 6 гектарлик очиқ майдонда бир муддат қуритилиб, намлиги белгиланган меъёрга етганидан сўнг умумий сиғими 15 минг тонналик 2 та ёпиқ омборга пешма-пеш киритиляпти.

Илгари шоли очиқ усулда сақланган бўлса, бу йилдан эътиборан ҳар бири 1 тонналик махсус идишларга жойланмоқда. Бу ҳосилни яхши сақлаш ва юқори сифатли гуруч ишлаб чиқариш имконини беради.



  • 146