Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ҳар бир бола эътиборда

09.11.2016
Юқори Чирчиқ туманида 14 ноябрь – Халқаро қандли диабетга қарши кураш куни муносабати билан “Биргаликда кучлимиз – ҳамжиҳатликда курашайлик” шиори остида хайрия акцияси ўтказилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали томонидан ўтказилган акцияда вилоят хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, соғлиқни сақлаш бошқармаси, эндокринология диспансери мутахассислари, болалар ва ота-оналар иштирок этди.

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Биринчи Президентимизнинг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим омил бўлмоқда.

– Акция доирасида вилоят эндокринология диспансерида 1-тур қандли диабет касаллиги билан назоратда турган 40 бемор болага витаминлар, тиббий санитария-гигиена воситалари, таркибида фруктоза сақловчи ширинликлар ва дори-дармонлар тарқатилди, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали директори Муҳаббат Йўлдошева. – Ота-оналар томонидан берилган саволларга эндокринология диспансери мутахассислари атрофлича жавоб қайтарди.

Манба: Икром Аввалбоев, ЎзА

  • 775