Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

"Ангрен" конида кўмир билан бирга, каолинли гил ҳам қазиб олинади

"Ангрен" конида кўмир билан бирга, каолинли гил ҳам қазиб олинади
29.09.2020
“Ангрен" кўмир кони асосий ишлаб чиқариш майдони бўлиб, ушбу конда кўмир қатлами 60 метргача ва чуқурлиги 130 дан 150 метргачадир.

Бугунги кунда кўмир очиқ усулда қазиб олинадиган "Ангрен" кони Ўзбекистонда қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқариш ҳажмининг 85 фоизини таъминлайди. Бу ердан қўнғир кўмир қазиб олинади.

Медиа-тур иштирокчилари ҳайбатли техникалар ёрдамида очиқ усулда кўмир ковлаб олаётган “Ангрен кўмир кони”даги ишчиларнинг заҳматли меҳнатини кузатишди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсуми учун “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан республикамиз бюджет ташкилотларига - 405,4 минг тонна (1 ноябргача), аҳоли эҳтиёжлари учун эса 600 минг тонна (1 декабргача) кўмир етказиб бериш режалаштирган.

"Ангрен" конида қазиб олинаётган кўмир мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқлари, бюджет ташкилотлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб берилади. Ангрен ва Янги-Ангрен иссиқлик электр станциялари асосий истеъмолчилар ҳисобланади.

Бугунги кунда Ангрен кўмири бюджет ташкилотлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун шунингдек, биржа орқали тадбиркорлик тузилмаларига ҳам етказиб берилмоқда.



  • 127