Адҳам Икрамов Бўкада тадбиркорлар билан учрашди
22.10.2020Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раиси Адхам Илхамович Икрамов ишчи гуруҳ билан биргаликда Тошкент вилоятининг Бўка туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Шунингдек, учрашувда Тошкент вилояти прокурори С.Саматов,
Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф.Тошпўлатов, Тошкент вилояти Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси бошлиғи У.Акбаров, ва мутассади идора вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда қурилиш ишларини амалга ошириш, чорвачилик ва паррандачилик учун ер майдонлари ажратиш, хунадмандчилик сохасини ривожлантириш, хамда бошқа давлатлардан йирик шохли чорва моллари олиб келиш мақсадида банк кредитлари ажратиш масаласи юзасидан тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари тингланди.
Тошкент вилояти прокурори Салом Саматов озиқ-овқат хавфсизлиги ва бозорларда нарх-навони барқарорлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги юзасидан сухбат ўтказди.
Шу билан бирга, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов айни вақтларда туманда фаолият юритаётган ва яқин кунларда ишга туширилиши режалаштирилаётган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди.



Ташриф давомида Бўка туманидаги Agroinvest TNA корхонаси фаолияти билан танишиб ўтилди.




Шунингдек, учрашув давомида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятлари давомида юзага келган муаммоалар ва уларни ҳал қилиш масалалари юзасидан мутасадди вакилларга тегишли кўрсатмалар берилди.
-
-
484