Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Аҳоли асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади

22.10.2020 21 октябрь куни олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг навбатдаги XVII сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар сектор раҳбарлари, депутатлар, мактабгача таълим ташкилоти мудиралари, шаҳар фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибига мувофиқ қуидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Оҳангарон шаҳрида озиқ-овқат хафсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида.
2. Оҳангарон шаҳрида мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини бошлашга рухсат бериш тўғрисида.
3. Ҳалқ депутатлари Оҳангарон шаҳар кенгашида бўшаб қолган 1-“Адолат” сайлов округига депутат сайловини ўтқазиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 октябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини сақлаш масалалари муҳокама қилинди. Мазкур видеоселектор йиғилишида вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари ўз ҳудудида яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича халққа ҳисобот бериши зарурлиги айтиб ўтилди.

Ушбу топшириққа мувофиқ, Оҳангарон шаҳрида озиқ-овқат хафсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботлари Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг XVII сессияси кун тартибига киритилди.

Шунга кўра шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов сўзга чиқиб, шаҳар аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш ва бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича Халқ вакилларига ҳисобот берди.
2021 йил май ойига қадар шаҳар аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш ва бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақадида зарурий ҳисоб-китоблар амалга оширилди.
Унга кўра аҳоли истеъмоли учун 1981,2 тонна картошка, 762 тонна пиёз, 990,6 тонна сабзи, 365,7 тонна гуруч, 1623 тонна мол ва қўй гўшти, 8226,6 минг дона тухум, 266 тонна ун, 800 тонна шакар, 334 тонна ўсимлик ёғи талаб этилишини аниқлаб олинди.
Шахарда аҳоли эҳтиёжига талаб этиладиган маҳсулотларни сақлаш учун қуввати 3170 тонна бўлган 7 та омборхоналар (шундан 2 таси музлаткичли) мавжуд бўлиб, май ойига қадар маҳсулотларни тўлиқ сақлаш имконияти мавжуд.

Шу мақсадда жалб этиладиган 16 та тадбиркорлик субъектларининг дастлабки рўйҳати шакллантирилган ва уларга 500 млн. сўм кредит ресурсларини ажратиш чоралари кўрилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимининг 2020 йил 16 октябрдаги “Шаҳардаги деҳқон бозорини узлуксиз гўшт, тухум ва бошқа асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 470-сонли қарорига асосан Оҳангарон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 19 октябрдаги 297-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ шаҳар аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш мақсадида Паркент туманининг фермер хўжаликлари билан қишлоқ хўжалик маҳсулотларига (картошка, сабзи) шартномалар тузиш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунгача 186 тонна картошка, 668 тонна пиёз, 143 тонна сабзи 324,4 тонна гуруч маҳсулотларига жами бўлиб 721,4 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига шартнома имзоланди.

Бозорларда нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш мақсадида 4 та сектор раҳбарлари бошчилигида иқтисодий мажмуа ташкилотлари ва департамент ходимлари томонидан ишчи гуруҳлар тузилиб, кунлик назорат олиб борилади.
Аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ таъминлаш ва бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш мақсадида деҳқон бозорида “Элга хизмат” ярмаркалари ташкил этилиб, унда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини фермер хўжаликлари билан воситачиларсиз, шартнома асосида арзон нархда сотиш ташкил этилган.

Юқоридаги чора-тадбирларни амалга ошириш, яъни асосий турдаги каротошка, пиёз, сабзи ва гуруч маҳсулотларига жами 2,550 млн. сўм маблағ талаб этилиши ҳисоб-китоб қилиниб, 500 млн. сўм банк кредити ажратилиши ҳамда қолган қисми тадбиркор ва фермер хўжаликлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди.
Мазкур тадбирлар доирасида бозорга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини зарур миқдорда ва узлуксиз етказиб берилишини ҳамда нархлар кескин ошишининг олди олиниши таъминланади.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала бўйича шаҳар мактабгача таълим бўлим мудири Абдуҳаким Хамроевнинг ҳисоботи тингланди.
Бугунги кунда шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфида жами 15 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бораётган бўлиб, уларнинг 14 таси умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 1 та ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотларидир.

Ҳозирда давлат мактабгача таълим ташкилотларига 2710 нафар тарбияланувчилар қамраб олинган.

Шаҳардаги 15 та Давлат мактабгача таълим ташкилотлари пандемия шароитида фаолият кўрсатиши учун барча жиҳозлар ва антисептик воситалар билан таъминланди. Барча ишчи ходимлари СOVID-19 га тест топширган 4, 5 ,6, 7, 8, 9, 10-ДМТТ ходимларидан тест натижаларига кўра касаллик аниқланмади.
Касаллик аниқланган ДМТТ лардаги ходимлар даволаниб, иш фаолиятини давом эттиришга рухсат берилди.

Мактабгача таълим бўлим мудири Абдуҳаким Хамроевнинг ҳисоботини тинглаган ҳолда, тегишли масалаларни муҳокама қилиб, шаҳардаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини босқичма-босқич тиклашга қарор қилинди.

Шунигдек, сессия ишида Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашида бўшаб қолган сайлов округига депутат сайловини ўтқазиш тўғрисидаги масала юзасидан шаҳар сайлов комиссияси раиси Абдуҳамид Бекмуродовнинг ахбороти тингланди.
Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг ХVII сессияси ошкора, қизғин мунозараларга бой ва ишчанлик руҳида ўтди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.




  • 222