Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    171 21%
    81 10%
    167 21%
    113 14%
    271 34%
Ҳокимият янгиликлари

Хонадонлардаги ёшлар ва аёлларнинг турмуши ўрганилади

Хонадонлардаги ёшлар ва аёлларнинг турмуши ўрганилади
16.10.2020
Президентимиз раислигида жорий йилнинг 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Чирчиқ шаҳрида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхатларини шакллантириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда сектор раҳбарлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига жойларда самарали ва тизимли ишлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб берилди.

Шу билан бирга, ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзоларига ҳар бир хонадондаги ёшлар ва аёлларнинг турмуш шароитини ўрганиш зарурлиги тушунтирилди.



  • 155