Сўровнома
Янгиликлар
Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 май куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди.
24.05.2017
“Баркамол авлод – 2017” машъаласи Жиззахга келди
Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган "Физика-Қуёш" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтининг қуёш ўчоғидан аланга олдирилган “Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинларининг машъаласи Жиззах шаҳрига кириб келди.
24.05.2017
Эрон Президентига мактуб
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийни сайловлардаги ишончли ғалабаси ва Эрон Ислом Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.
22.05.2017
Хитой Элчиси билан учрашув
2017 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лижие билан учрашув бўлиб ўтди.
22.05.2017
Франциянинг янги ташқи ишлар вазирига табрик
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Жан-Ив Ле Дрианни Франция Республикасининг Европа ва ташқи ишлар бўйича вазири лавозимига тайинлангани муносабати билан табриклади.
22.05.2017
Президент Шавкат Мирзиёев араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити бўлиб ўтди.
22.05.2017
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Бугунги кунда она юртимиз, Ўзбекистонимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда катта ютуқ ва марраларни қўлга киритаётганини, диёримизда ҳукм сураётган тинч ва осойишта, фаровон ҳаётни, файз ва қут-баракани халқимиз авваламбор Яратганимизнинг чексиз марҳамати сифатида шукроналик ва розилик билан қабул қилмоқда.
20.05.2017
Шавкат Мирзиёев "Аваза"да дам олаётган ўзбекистонлик болалар билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташрифи давомида "Аваза" миллий сайёҳлик зонасининг "Камалак" болалар кўнгилочар боғида ўзбекистонлик болалар билан учрашди.
20.05.2017
Бўстонлиқ туманидаги “Камолот” оромгоҳида фаол ёшлар маҳорат оширди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Камолот” ёшлар оромгоҳида “Ҳаракатдаги ёшлар” форуми бўлиб ўтди.
20.05.2017
Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки Президенти билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи давомида Ислом тараққиёт банки Президенти Бандар Ҳажар билан учрашди.
20.05.2017