Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Янгиликлар

Ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда

Паркент туманидаги айрим фанлар чуқур ўргатиладиган 5-умумтаълим мактабида туман мудофаа ишлари бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида тадбир ташкил этилди. Дастлаб, ҳарбийга ихтисослашган синф ўқувчилари қўшиқ билан саф машқларини намойиш қилди. Сўнг бўлажак зобитлар ҳарбий спорт ўйинларидан намуналар кўрсатишди.
28.12.2020

"Ёш китобхон" танлови ғолиблари аниқланди

Ўрта Чирчиқ туманида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
28.12.2020

Ёшлар форуми давом этмоқда

Нурафшон шаҳрида вилоят ёшларининг Ёшлар форуми давом этмоқда. “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви йигит-қизларга яратилган шароитлар мавзусида ўтказилди.
28.12.2020

Таълим сифатини оширишга доир “йўл харита”лари

Туман ҳокими Акмалхон Мадиев раҳбарлигида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, битирувчиларни олий таълим муассасаларига қўпроқ жалб этиш борасида белгиланган вазифалар юзасидан танқидий-таҳлилий тақдимот маросимлари ўтказиляпти.
28.12.2020

Ҳар бир секторда меҳнат ярмаркалари ўтказиляпти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сонли қарори ижросини таъминлаш, маҳаллалардаги ишсиз аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир секторда ишга жойлаштириш кунлари ва сайёр меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда.
26.12.2020

Алишер Шодмонов: Ўзбекистонга коронавируснинг иккинчи штамми кириб келмайди

Хабарингиз бор, Буюк Британия ва бошқа давлатларга коронавируснинг иккинчи штамми кириб келгани ва бу касаллик болалар ўртасида учраётгани ҳақида хорижий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

25.12.2020

Мактаб ўқувчиси дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони

Қибрай туманидаги 16-умумтаълим мактаби ўқувчиси Рўзмат Сафарбоев Тошкент шаҳрида 21-24 декабрь кунлари бўлиб ўтган ўсмирлар (2005-2007 йиллларда туғилган) ўртасида ўтказилган дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатида 50 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритиб, олтин медалга сазовор бўлди.
25.12.2020

Сектор раҳбарлари маҳалладаги аҳволни ўрганишди

Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов, шаҳар прокурори Музаффар Маматов, ИИБ бошлиғи Искандарбек Рашидов, ДСИ бошлиғи Аваз Эргашев ҳамда Президент Халқ қабулхонаси шаҳар бўлими мудири Абдулла Акбаев шаҳарнинг чекка ҳудудидаги "Бўстон" маҳалласида бўлиб,  фуқаролар билан учрашди.
25.12.2020

Прокуратура савобли ишни амалга оширмоқда

Чирчиқ шаҳар прокуратураси ташаббуси билан ажрашиш ёқасига келиб қолган, ажрашган, носоғлом ва нотинч оилалар ўртасида оила ва никоҳни мустаҳкамлаш, ажрашишларни олдини олиш, ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятига доир ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Инсон ва оила манфаати – давлат ва жамият ҳимоясида” мавзусида тадбир ташкил этилди.
25.12.2020

Бўка туманида 2021 йилда амалга ошириладиган ислоҳотлар белгилаб олинди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниевнинг 2020 йил 22 декабрь куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида ўтказилган мажлисда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни қайта фойдаланишга киритиш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, лалми майдонларда боғ ва токзорлар ташкил қилиш лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига бағишлаб Халқ депутатлари Бўка тумани кенгаши йиғилиши ўтказилди.

25.12.2020