Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Янгиликлар

Қуйичирчиқ туманида давра суҳбати ташкил этилди

2019 йил 24 июнь куни Қуйичирчиқ туманида 2022 йилда бўлиб ўтадиган аҳолини рўйхатга олиш бўйича давра суҳбати ташкил этилди.Шунингдек, мазкур давра суҳбатида Қуйичирчиқ тумани статистика бўлими бошлиғи Исроилов Бекзод, бўлимнинг бош мутахассиси Камолов Илёсхон томонидан ўз ма`рузалари билан иштирок этишди.
15.08.2019

Оҳангарон шаҳрида янги марказ иш бошлади!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Оҳангарон шаҳрида Хотин-қизлар тадбиркорлик Маркази ташкил қилинди.
15.08.2019

Мамлакатни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича биринчи ярим йилликдаги натижалар ва истиқболдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган прогноз параметрларига эришишни таъминлайдиган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
15.08.2019

Кореяликлар Самарқандда меҳмонхона қуради

Самарқанд шаҳрида Самарқанд вилояти ва Корея Республикаси тадбиркорлари иштирокида бизнес форум ўтказилди.
15.08.2019

Қовун сайлида деҳқонларга автомашиналар совға қилинди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Хивада ўтказилган “Қовун сайли – 2019” фестивали якунланди.
15.08.2019

Чарм тўп анъанавий Футбол мусобақаси

Ёшлар ўртасида чарм тўп анъанавий футбол мусобақаси бугун туманимиздаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтмоқда. Унда Бўка тумани, Бекобод тумани, Бекобод шаҳри, Оққўрғон тумани, Нурафшон шаҳри, Ўртачирчиқ тумани ёшлари иштирок этаяпти.
14.08.2019

Кўкорол маҳалласи раиси Ориф Пўлатов энг яхши шеърхон

Оҳангарон шаҳрида фуқаролар йиғини раислари ўртасида ўтказиб келинаётган шеърхонлик танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.
14.08.2019

Инфратузилмавий лойиҳаларда халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнь бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида 13 август куни пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Инфратузилмани яхшилашнинг мамлакатни ривожлантиришдаги ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
14.08.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида
14.08.2019

Ўзбекистон Президенти Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 август куни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнь бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
14.08.2019