Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Инвеcтицион фаолият

Тошкент вилоятини 2016-2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига асосан 2016 йилнинг январ-июн ойларида ўзлаштирилаётган инвестициялар тўғрисида маълумотлар

20.07.2016

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 февралдаги 30-сонли баёнига мувофиқ 2016-2018 йилларда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тасдиқланган.

Мазкур дастур доирасида 2016 йил мобайнида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларни тизимли ва сифатли мониторинг олиб бориш мақсадида Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ўрнатилган “Онлайн база”га киритилган.

2016 йилда жами 1053 та лойиҳани амалга ошириш, ушбу мақсадда 1388,4 млрд.сўмлик ва 95,3 млн долларлик инвестициялар жалб қилиш ва 9 минг 162 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Шундан:

- саноат йўналишида 211 та лойиҳага 1207,5 млрд.сўмлик ва 95,3 млн долларлик инвестициялар жалб қилиш ва 4 минг 750 та янги иш ўрни ташкил этиш;

- қишлоқ хўжалиги бўйича 403 та лойиҳага 101,8 млрд.сўмлик инвестициялар жалб қилиш ва 2 минг 629 та янги иш ўрни ташкил этиш;

- хизмат соҳасида 439 та лойиҳага 79,0 млрд.сўмлик инвестициялар жалб қилиш ва 1 минг 783 та иш ўрни ташкил этиш режалаштирилган.

Дастурнинг ижроси бўйича

Олиб борилаётган мониторинг натижаларига кўра жорий йилнинг январ-июн ойларида жами соҳалар кесимида қиймати 137,2 млрд.сўмлик ва 3,1 млн долларлик инвестицияларни ўзлаштирилиши натижасида 546 та лойиҳалар амалга оширилиши ва 3 минг 560 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар жами қиймати 105,0 млрд.сўмлик ва 2,1 млн долларлик инвестицияларни ўзлаштирилиши натижасида 597 та лойиҳалар амалга оширилди ва 3 минг 866 та янги иш ўринлари яратилди.

Шундан,

Саноат соҳасида жами қиймати 57,2 млрд.сўмлик ва 3 минг 124 долларлик инвестицияларни ўзлаштирилиши натижасида 77 та лойиҳалар амалга оширилиши ва 1065 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар жами қиймати 33,4 млрд. сўмлик ва 2 минг 122 долларлик инвестицияларни ўзлаштирилиши эвазига 98 та лойиҳалар амалга оширилди ва 1216 та янги иш ўринлари яратилди.

Мазкур йўналишида 13 таси (3,8 млрд сўм ва 229 та иш ўрни) кимё ва нефткимё, 2 таси (1,2 млрд сўм ва 15 та иш ўрни) машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар, 1 таси (700млн сўм ва 105 та иш ўрни) электротехника, 26 таси
(4,9 млрд сўм ва 1,8 минг доллар хамда 280 та иш ўрни) қурилиш материаллари, 36 таси (14,1 млрд сўм ва 267 та иш ўрни) озиқ-овқат, 9 таси (848,0 млрд сўм ва 295 минг доллар хамда 127 та иш ўрни) текстиль ва тўқимачилик, 1 таси (300 млн сўм ва 10 та иш ўрни) чарм-пойабзал, 7 таси (1,6 млрд сўм ва 52 та иш ўрни) мебель ва қоғоз, 3 таси (5,8 млрд сўм ва 131 та иш ўрни) фармацевтика йўналишидаги лойиҳалардир.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида жами қиймати 61,0 млрд. сўмлик инвестицияларни ўзлаштирилиши натижасида 284 та лойиҳалар амалга оширилиши ва 1878 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар жами қиймати 52,0 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши эвазига 314 та лойиҳалар амалга оширилди ва 1984 та янги иш ўринлари яратилди.

Шундан, 49 таси (16,5 млрд сўм ва 285 та иш ўрни) чорвачилик, 21 таси (10,0 млрд сўм ва 183 та иш ўрни) паррандачилик, 21 таси (2,7 млрд сўм ва 120 та иш ўрни) балиқчилик, 14 таси (349 млн сўм ва 55 та иш ўрни) асаларичилик, 57 таси (3,7 млрд сўм ва 292 та иш ўрни) боғдорчилик, 21 таси (7,7 млрд сўм ва 173 та иш ўрни) сабзовотчилик, 131 таси (11,1 млрд сўм ва 876 та иш ўрни) узумчилик лойихалари амалга оширилди.

Хизмат кўрсатиш соҳасида жами қиймати 18,8 млрд.сўмлик инвестицияларни ўзлаштирилиши натижасида 185 та лойиҳалар амалга оширилиши ва 617 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар жами қиймати 19,6 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши эвазига 185 та лойиҳалар амалга оширилди ва 666 та янги иш ўринлари яратилди.

Ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши. 2016 йилнинг январь-июнь ойлари бўйича ташқи савдо айланмаси 1501,3 млн.АҚШ доллари ёки ўтган йилга нисбатан 88,5 % ни, жумладан, экспорт ҳажми 890,9 млн.АҚШ доллар ёки 87,2% ни, импорт кўрсаткичи эса 610,4 млн.АҚШ доллар ёки 102,5 % ни ташкил этди.

Экпорт таркибида асосий улушни пахта толаси экспорти 274,9 млн. доллар, ўсиш суръати 371,3 %ни, озиқ-овқат махсулотлари 37,1 млн.долл, ўсиш суръати 8,4% ни, машина ва ускуналар 5,9 млн.долл ўсиш суръати 126,7% ни, кимё саноати маҳсулотлари 36 млн.доллар, ўсиш суръати 63,8%ни ташкил этди.

Импорт таркибида энг катта улуш машина ва ускуналарга оид бўлиб 238,2 млн.доллни ташкил этмоқда, ўсиш суръати 80 %га тенг бўлиши кузатилди. Кимё саноати маҳсулотлари импорти эса 73,2 млн. доллни ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 80,4% га, қора ва рангли металлар импорти 40,1 млн. доллни ёки ўтган йилга нисбатан 63,7% ни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 14 январдаги ПҚ-2471м-сонли қарорига асосан Тошкент вилояти ҳудудий корхоналарига 2016 йилнинг январ-июнь ойларига жами 293,2 млн.долларлик экспорт прогнози белгиланган бўлиб, ушбу кўрсаткич 184,9 млн.долл. ёки 63,1% га бажарилди.




  • 898