Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    170 21%
    80 10%
    166 21%
    113 14%
    268 34%
Инвеcтицион фаолият

Тошкент вилоятини 2016-2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига асосан 2016 йилнинг январ-март ойларида ўзлаштирилаётган инвестициялар тўғрисида маълумотлар

10.05.2016
I. Амалга оширилган ишлар:

Тошкент вилоятида жорий йилнинг январ-март ойларида жами соҳалар бўйича қиймати 62,5 млрд.сўмлик ҳамда 1,5 млн.долларлик инвестицияларни ўзлаштирилиши натижасида 259 та лойиҳалар амалга оширилиши ва 1 621 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Ушбу дастурга асосан вилоятда 1-чорак давомида 33,8 млрд.сўмлик ва 192,0 млн.долларликинвестициялар ўзлаштирилиши эвазига 265 та лойиҳалар амалга оширилди ва 1 681 та янги иш ўринлари яратилди. Шу жумладан,

Саноат соҳасида жами қиймати 32,9 млрд.сўмлик ҳамда 1,5 млн.долларилик инвестицияларни ўзлаштирилиши натижасида 19 та лойиҳалар амалга оширилиши ва 278 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, январ-март ойларида амалга оширилган лойиҳалар ҳисобидан жами қиймати 10,6 млрд.сўмлик ва 192,0 минг.долларлик инвестициялар ўзлаштирилиши эвазига24 та лойиҳалар амалга оширилди ва 301 та янги иш ўринлари яратилди. Саноат соҳасида

Қишлоқ хўжалиги соҳасида жами қиймати 21,4 млрд.сўмлик инвестицияларни ўзлаштирилиши натижасида 172 та лойиҳалар амалга оширилиши ва 1 098 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар жами қиймати 14,2 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши эвазига 172 та лойиҳалар амалга оширилди ва 1 098 та янги иш ўринлари яратилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида

Хизмат кўрсатиш соҳасида жами қиймати 8,1 млрд.сўмлик инвестицияларни ўзлаштирилиши натижасида 68 та лойиҳалар амалга оширилиши ва 245 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар жами қиймати 8,9 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши эвазига 69 та лойиҳалар амалга оширилди ва 282 та янги иш ўринлари яратилди. Хизмат кўрсатиш соҳасида, Соҳалар кесимида



  • 1528