Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Инвеcтицион фаолият

“2015 йилдаТошкент вилояти худудларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш дастури” бўйича маълумот

12.01.2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”гиПҚ-2264 сонли қарорининг 5 - бандига асосан “2015 йилда Тошкент вилояти ҳудудларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш дастури” ишлаб чиқилган. Ушбу дастурга 53 та лойиҳа киритилган бўлиб, 2015 йилнинг январь-декабрь ойлари бўйича жами 127,3 млн.долларлик инвестициялар жалб этилиши белгиланган.

2015 йилнинг январь-декабрь ойларида амалда 53 та лойиҳа бўйича 127,9 млн. доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилди ҳамда белгиланган прогноз кўрсаткичи 100,5 фоизга бажарилди.Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларжами 97,1 млн. долларни ташкил этиб, прогноз кўрсаткичи 100,3 фоизга бажарилди.

Дастур доирасида вилоятнинг барча туманларига инвестциялар жалб қилинди. Жумладан:

  • Бўка туманида: салқинлантирувчи ичимликлар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича "Original Shaffof Suv"МЧЖга жами 130 минг дол. инвестиция жалб қилинди, шундан 45 минг долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ташкил этади.
  • Бекобод тумани:"Ravnaq-Silk"ҚК(текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 277 минг долл.) ва“AERODOM BUILDING”ҚК(хизмат кўрсатиш, 57 минг долл.) лойиҳалари бўйича 334 минг долл. инвестициялар жалб қилинди.
  • Ангрен шахрида:“SUNGREEN TEX"ҚК (текстил маҳсулоталри ишлаб чиқариш, 533 минг долл.), "Armaturno-Izolyatorniy Zavod"ҚК(электроизоляцион материаллар и/ч, 5 600 минг долл), “EGL-NUR”ҚК(светодиодли лампалар и/ч, 575 минг долл.), "NATIONAL CERAMICS"ҚК(керамик плиткалар и/ч) лойиҳалари бўйича инвестициялар жалб қилинди.
  • Ўртачирчиқ тумани:"Hong Hua Heng"ҚК (текстил маҳсулоталри ишлаб чиқариш, 170 минг долл.), "GREEN ENERGY"ХК (нометалл чиқиндиларни қайта ишлаш, 390,2 минг долл.) каби лойиҳаларга хорижий инвестициялар жалб қилинди.
  • Юқоричирчиқ тумани:"CERAMIC POWER" ҚКда қурилиш саноати учун керамик маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва 2 520 минг.долл тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинди.

Дастур доирасида ўзлаштирилган инвестицияларнинг 97,1млн. доллари ёки 75,9 %тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, 27,6 млн. доллариёки 21,6 %лойиҳаташаббускорларинингўзмаблағлари,
3,2 млн. доллари ёки 2,5% банк кредитлари ҳисобига тўғри келди. Дастур доирасида 734таянги иш ўринлари яратилди.

2015 йил жалб қилинган инвестициялар сохалар кесимида қуйидагича йўналтирилди:

  • Қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш - 14та
  • Текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш - 14 та
  • Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш -12 та
  • Хизмат кўрсатиш бўйича – 5 та
  • Электро-техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 4 та
  • Бошқа йўналишлар – 4 та

Вилоятда 2015 йилда 44 тахорижий инвестиция иштирокидаги янги корхоналар ташкил қилинди.


  • 1461