2014 йилда Тошкент вилоятига хорижий инвестицияларни жалб қилиш дастури бўйича маълумот
Ҳисобот даврида рўйхатдан ўтган корхоналар Қибрай (3), Юқоричирчиқ (6), Зангиота (5), Бўка (2), Оҳангарон (3), Ўртачирчиқ (2), Бўстонлиқ (1), Янгийўл (4) туманлари ҳамда Ангрен (5), Чирчиқ (1), Олмалиқ (2) шаҳарларида жойлашган.
Янги рўйхатдан ўтган корхоналар асосан хизмат кўрсатиш (10), қурилиш материаллари ишлаб чиқариш (7), озиқ-овқат (4), енгил саноат (3), кимё ва нефт кимё саноатида (2) ва бошқа соҳаларда (8) ташкил қилинди.
Хусусан, Ангрен шаҳрида "National Ceramics" МЧЖ ҚКда керамик плиталар ишлаб чиқариш, Охангарон туманида "Bohua Ceramics" МЧЖ ҚКда керамик плиталар ишлаб чиқариш, Зангиота туманида "Vision Textile" МЧЖ ҚКда тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, Қибрай туманида"Arena Fashion" МЧЖ ХКда трикотаж махсулотлар ишлаб чиқариш каби корхоналар ташкил қилинди. (2014 йил 1 ноябр ҳолатига)
-
-
1717