Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    171 21%
    81 10%
    167 21%
    113 14%
    271 34%
Инвеcтицион фаолият

2013 йилда Тошкент вилоятига хорижий инвестицияларни жалб қилиш дастури бўйича

Тошкент вилоятининг 2013 йилда тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳудудий дастури доирасида жорий йилнинг 11 ойлиги давомида 65 та лойиҳа бўйича 87,3 млн. доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиб, 1825 та янги иш ўрни яратилди ва белгиланган прогноз кўрсаткичи (79,1 млн.доллар) 110,2 фоизга бажарилди.

Ўзлаштирилган инвестицияларнинг 64,3 млн. доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар,4,0 млн. доллари хорижий кредитлар, 16,1 млн. доллари лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳамда 2,7 млн. доллари маҳаллий кредитлар ҳисобига тўғри келади.

Ҳисобот даврида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасига 33,1 млн. доллар (жами жалбқилинган инвестицияларнинг – 29,2 фоизи), енгил саноатга 25,6 млн. доллар (29,3%), кимё ва нефт-кимё саноатига 6,4 млн. доллар (7,3%), озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга 6,3 млн. доллар (7,2 %), ҳамда бошқа соҳаларга 15,9 млн.доллар (18,2%) миқдорида инвестициялар жалб қилинди.

Ҳисобот даврида дастур доирасида 18 та лойиҳа амалга оширилиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Хусусан, Чирчиқ шаҳрида йилига 1,4 млн дона тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга “Prima Textile” МЧЖ ХК (120 та янги иш ўрни), Бўстонлиқ туманида йилига 3,3 млн дона пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга "Arslan Magic Socks" МЧЖ ХК(70 та янги иш ўрни), Ўртачирчиқ туманида йилига 600 минг бирлик плинтус ишлаб чиқариш қувватига эга “Baraka Dekor” МЧЖ ҚК (5 та янги иш ўрни) корхоналари шулар жумласидандир.


  • 1598