Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Инвеcтицион фаолият

2018 йил январь-июнь ойларида Инвестиция дастури асоси бўйича маълумот

18.07.2018
Инвестиция дастури. Дастурга асосан жами 152,6 млрд.сўм маблағлар ҳисобига 69 та ижтимоий соҳа обкетларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш белгиланган:
33 та соғлиқни сақлаш обкетлари;
26 та халқ таълими обкетлари
10 та бошқа турдаги объектларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда барча объектларда тендер савдолари орқали салоҳиятли пудрат ташкилотлари аниқлаб, 54 та объектда қурилиш-монтаж ишлари бошланди. Мазкур обкетлар жорий йилнинг 1 сентябрига қадар фойдаланиш топширилиши таъминланади.
Уй-жойлар қурилиши бўйича жами 2491 хонадонли 1080 та уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Шу жумладан,
Ёш оилалар учун- 66 та;
Ҳарбий хизматчилар учун - 6 та (180 та хонадон) 5-қаватли,
Миллий гвардия ҳарбийлари учун - 5 та (150 та хонадон)
5-қаватли;
ФВВ хизматчилари учун - 1 та (30 та хонадон) 5-қаватли
ИИБ хизматчилари учун - 3 та (90 та хонадон ҳисобида)
5-қаватли;
профилактика инспекторлари учун - 223 та хизмат уйлари қурилиши режалаштирилган.
Бугунги кунга қадар қуриладиган уй-жойларнинг лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш ишлари якунига етказилмоқда.
Бозор қурилиши. Дастурга асосан вилоятнинг 10 та ҳудудлари (Бекобод, Бўстонлиқ, Зангиота, Юқоричирчиқ, Қибрай, Оққўрғон, Паркент, Пискент, Чиноз туманлари ва Чирчиқ шаҳри) да деҳқон бозорлари реконструция қилиниши белгиланган.
Бугунги кунда барча обкетлар бўйича тендер савдоларига эълонлар берилиб, Пискент тумани “Деҳқон бозори” бўйича ғолиблар аниқланган.
Йўл қурилиши. Манзилли дастурларга асосан умум фойдаланувдаги мавжуд халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини ҳолатини яхшилаш мақсадида жами 271 км йўллар таъмирланади. Шу билан бирга, 259,1 км узунликда ички йўллар таъмирланиши белгиланган. Шу кунгача 22,7 км ички йўлларда таъмирлаш ишлари якунланди. Қолган йўллар 236,4 км ички ва 271 км автомобиль йўлларни таъмирлаш ишлари босқичма босқич жорий йилнинг 1 сентябрига қадар таъмирдан чиқарилиши таъминланади.
Муҳандислик тармоқлари.
Дастур бўйича 18 км газ тармоқларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари, намунавий лойиҳалар асосида қурилиши режалаштирилган уй-жойларни газлаштириш учун жами 65 км газ тармоқлари қурилади.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида жорий йилда 856 дона трансформатор пунктлари мукаммал, 1-810 дона трансформатор пунктлари жорий таъмирдан чиқарилади ва 2,7 минг км ҳаво тармоқлари мукаммал 9,2 минг км ҳаво тармоқлари жорий таъмирдан чиқарилиши режалаштирилган.
Ҳозирги кунда 140 дона трансформатор пунктлари ва 103 км ҳаво тармоқлари мукаммал ва 401 дона трансформатор пунктлари ва 1,8 минг км ҳаво тармоқлари жорий таъмирланди. Бундан ташқари, 31 дона трансформатор пунктлари ҳамда 55,1 км ҳаво тармоқлари реконструкция қилинди.
2018 йилда 57,8 км сув қувурларини қуруш ва реконструкция қилиш ҳамда 34 км (намунавий уйлар учун) янги сув қувурлари тортилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, “Обод қишлоқ” Дастурига асосан қишлоқ жойларда сув таъминотини яхшилаш мақсадида 5 км сув тармоқлари тортилди.
Ноқонуний қурилмалар. Бугунги кунгача 433 та ноқонуний қурилмалар аниқланиб, 215 таси бузиб ташланди.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 706