Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Инвеcтицион фаолият

2016 йил январь-cентябрь ойларида Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолияти тўғрисида маълумот

21.10.2016

Вилоятда 2016 йил январь-сентябрь ойлари жами 588 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 545 таси ёки 92,7 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

Бугунги кунда вилоят бўйича жами 43 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ўз фаолиятини тўхтатган. Таҳлиллар натижасига кўра, мазкур корхоналарнинг ўз фаолиятларини тўхтатишларига асосан молиявий қийинчиликлар, инвесторларни тарк этишлари, ихтиёрий тугатилишлар сабаб бўлган.

Хусусан Зангиота туманида жойлашган "METCON PREFA BRIK CONTAINER METAL CONSTRUCTION" МЧЖ ҚК, "AKYIL INTERNATIONAL LIMITED " ҚК, "STELLAR STREAM " МЧЖ ҚК, "GANDBAYJAN" ҚК, "WOOD ARTS INVEST" МЧЖ, Қибрай туманида жойлашган "SHAXTASTROY KOROS TRADING" sho`ba korxonasi", Олмалиқ шаҳрида жойлашган "INDUSTRIAL BERTA FURNITURE" МЧЖ, Янгийўл туманида жойлашган "ANA TEXTILE" ХК, "BILLUR PLYUS" МЧЖ корхоналари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли қарорига асосан ихтиёрий тугатилаётган корхоналар рўйхатига киритилган.

Шунингдек, Зангиота туманидаги "ALBAPEN" МЧЖ ҚК, "RUUZ" МЧЖ ҚК, Бўстонлиқ туманидаги "HUMSON BULOQ" МЧЖ корхоналари Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган тартиби тўғрисида"ги 327-сонли қарорига асосан корхонани тугатиш бўйича Тошкент вилояти хўжалик суди хал қилув қарори чиқарилган ва туман ҳокимлиги ҳузурида тузилган тугатиш бўйича доимий ишловчи комиссия томонидан тугатиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Зангиота туманидаги "GOLD ALTAY" МЧЖ , "TRANS EVROAZIYA TASHKENT" ва "YANGI ASR" ҚК, Қибрай туманидаги "MEDITEHNOLOG" МЧЖ, Ўртачирчиқ туманидаги "СЕИ СИHГ" МЧЖ ҚК каби корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошираолмаганлиги сабабли фаолият юритмай келмоқда. Янгийўл туманидаги "AHMAD FARAZ TEXTILE" ШК, "Фараз Лтд" қўшма корхонаси билан қушилганлиги сабабли фаолият юритмай келмоқда.

Зангиота туманидаги"ЮТА" ҚК, "КОМПАНИЯ СИБФАРМ" ЁАЖ, "РАХИМИ ИHДУСТРИЗ" хусусий четэл корхонаси, Қибрай туманидаги"CHILLA" ШК бошқа сабабларга кўра фаолият юритмай келмоқда. Бугунги кунда корхона фаолиятини тугатиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.


  • 710