Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Инвеcтицион фаолият

2016 йил январь-декабрь ойларида Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолияти тўғрисида маълумот

05.01.2017

2016 йил якуни бўйича вилоятда 221 та саноат йўналишидаги ҳудудий корхоналари (озиқ-овқат саноатида – 82 та, ноозиқ-овқат саноатида – 71 та, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича – 68 та) ташкил қилиниши эвазига 3652 та иш ўринлари яратилди.

Худудий инвестиция дастурига асосан 2016 йилда 1080,3 млрд сўмлик 1029 та лойиҳани амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, дастур бўйича жами 1091,2 млрд.сўмлик (режага нисбатан 101,0%) миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, 1105 та лойиҳа бажарилиши эвазига 7994 та иш ўринлари яратилди.

Саноат

2016 йилда жами 9 та (5 та республика хўжалик бирлашмалари ва 4 та маҳаллий ҳокимият тасарруфидаги) йирик саноат корхоналари томонидан айрим сабабларга кўра маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 248,6 млрд.сўмга камайтирилган.

Жумладан;

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда кўрсатилаётган ҳизматларга буюртмалар камайганлиги сабабли “Меҳнат” МЧЖ 5,3 млрд.сўмга (78,8%), “Синекта Централ Азия” МЧЖ 29,3 млрд.сўмга, “Тўйтепа металл қурилмалари” АЖ 1,9 млрд.сўмга (85,9%) ишлаб чиқариш ҳажмлари камайган.

Фосфорит хом-ашёси ўз муддатида ва етарли миқдорда етказилмаганлиги натижасида “Аммофос-Максам” АЖда 11,9 млрд.сўмга (96,2%) маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми камайган.

Корхонага тўлиқ қувватларда ишлаш учун етарли миқдорда ҳом-ашё (иккиламчи қоғоз чиқиндилари) ажратилмаганлиги сабабли “Ангрен Пек” ҚК 6,5 млрд.сўмга (33,4%);

Корхонада жорий ва техник таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли “Меҳнат Пиво” МЧЖ 6,7 млрд.сўмга (91,6%),“Еростигаз” АЖ 1,6 млрд.сўмга (77,9%)

Андижон вилояти Асака шаҳрида жойлашган "GM-Uzbekistan" ЁАЖ томонидан автомобил ишлаб чиқариш ҳажми камайтирилиши натижасида "Дженерал моторс повертрейн-Узбекистан" ЁАЖ маҳсулотларига буюртма сони камайганлиги сабабли корхона 172,8 млрд.сўмга (57,5%);.

Таъсисчилар қарорига кўра корхона тугатилаётганлиги сабабли “Сарбон барака бизнес” ҚК маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 12,2 млрд.сўмга(11,4%) камайган.

Маҳаллийлаштириш дастури. 2016 йил 15 та корхонада 58 та лойиҳа бўйича жами 92,1 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ёки белгиланган режа 105,4 фоизга (режа 87,4 млрд.сўм) бажарилди.

Дастур доирасида 7 та корхонада 17 та лойиҳа бўйича режа кўрсаткичларининг бажарилиши таъминланмасдан қолинди.

Жумладан:

Зангиота туманидаги “HI-TECH KABEL” ҚКда Республика товар ва хом ашё биржасида мис хом ашёсининг нарҳи ошганлиги натижасида ишлаб чиқариш ҳажми камайган (кучланиши 1кВ, 5 секторлик ёнғинга чидамли кабел, ОКЛ-пўлат лентали бронланган кабел, ёнғинга чидамли контрол кабел, ОКБ турдаги пўлат сим билан зирхланган кабел, ОКТ ҳамда ОКК турдаги осма кабеллар).

“Mega Kraft” МЧЖда табиий газ узилиши сабабли маҳсулот кам ишлаб чиқарилган.

“Asia favorite plyus” МЧЖда табиий газ узилиши сабабли маҳсулот кам ишлаб чиқарилган.

“Абдулазиз омад чиннилари” МЧЖда ишлаб чиқарилаётган богема ойнасига ўхшаш рангли ва рангсиз шишали вазаларга талаб камайганлиги сабабли ишлаб чиқариш ҳажми камайган.

Қибрай туманидаги“Ал-Жам-Ал” МЧЖнинг асосий буюрмачиси бўлган “Узтрансгаз” УК томонидан СТД-4000, 631-1-19, 463-1-19 филтр элеменларига талаб камайганлиги сабабли ишлаб чиқариш ҳажми камайган.

“Имкон Премикс” МЧЖнинг асосий асбоб-ускуналарида носозликлар юзага келганлиги сабабли маҳсулот ишлаб чиқарилиш камайган.

Янгийўл туманидаги “NEOGALENPHARM” МЧЖда ишлаб чиқарган маҳсотга талаб камайганлиги сабаблиишлаб чиқариш ҳажми камайган.

Қишлоқ ҳўжалиги

Умумий ҳолат. 2016 йил январ-декабр ойларида барча турдаги хўжаликларда 6115,5 млрд.сўмлик ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 
105,5 % ни ташкил этди.

Дехқончиликда ялпи маҳсулот 3720,9 млрд.сўм, ёки умумий ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 60,8 фоизга тенг бўлиб, ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,6 фоизни ташкил этди.

Чорвачиликда ялпи маҳсулот 2236,2 млрд. сўм, ёки умумий ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 36,6 фоизга тенг бўлди, ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101,4 фоизни ташкил этди.

Чорвачилик соҳасида 

2016 йил якуни билан барча турдаги хўжаликларда томонидан 238,9 минг тонна гўшт, 838,3 минг тонна сут, 1299,6 минг.дона тухум етиштирилди.

Фермер хўжаликлари томонидан ўтган йилга нисбатан 12 минг 
165 тонна гўшт, 51 минг 228 тонна сут кўп етиштирилди.

Барча тоифадаги хўжаликларида йирик шохли қорамоллар бош сони 
861,3 минг бошга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,7 фоизга, қўй эчкилар бош сони 838,1 минг бошга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101,1 фоизга кўпайди.

Шунингдек; фермер хўжаликларида йирик шохли қорамоллар бош сони 60,1 минг бошга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 
101,9 фоизга, қўй эчкилар бош сони 185,6 минг бошга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,8 фоизга кўпайди.

Барча турдаги хўжаликларда 238,9 минг тонна гўшт, 838,3 минг тонна сут, 2 минг 438 тонна жун, 1 минг 641,4 тонна пилла етиштирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан гўшт 105,4 фоиз, сут 106,5 фоиз, жун 
104,9 фоиз, пилла 100,6 фоизга кўп етиштирилди.


  • 670