Об-ҳаво
Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият

Ҳокимият ҳақида

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ҳокимлиги (Ғофур Ғулом қўчаси, 1-уй) – маҳаллий давлат бошқарув органи.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ фаолият юритади.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларга биноан шаҳар ҳокимлиги давлат, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишга раҳбарлик қилади, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаларини ва маҳаллий бюджетни тасдиқлайди, ўзига бўйсунган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, қонунларга риоя этилишини, давлат ва жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилинишини таъминлайди.

Ҳокимлик бошқарма, бўлим ва турли бўлинмалардан иборат бўлиб, уларнинг таркиби, ташкилий тузилмаси ва фаолияти Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Низом билан белгиланади.

Бекобод шаҳар ижроия ҳокимияти тузилмаси ва ҳодимлари сони Халқ депутатлари шахар Кенгаши томонидан тасдиқланган бюджет чегарасида Ҳоким томонидан ўрнатилади ва ўзгартирилади.

Бекобод шаҳар ҳокими шахарнинг олий мансабдор шахси ҳисобланади ва бир вақтда шахар ҳудудида вакиллик ва ижроия ҳокимиятни бошқаради.

Ҳоким Ўзбекистон Президенти ва Халқ депутатлари шахар Кенгашига бўйсунади. Ҳоким Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади, озод этилади ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Ҳокимнинг ваколат муддати – 5 йил.


  • 151