Об-ҳаво
Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Саволлар ва жавоблар

Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси электрон тижоратдир.

Электрон тижорат, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали маҳсулотни сотиш ва харидларни амалга ошириш тизимларидан фойдаланиш, шунингдек коммунал хизматларни ҳисобга олишнинг, назорат қилишнинг ва улар учун ҳақ тўлашнинг автоматлаштирилган тизимдир.

Электрон тижоратнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

электрон тижоратда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш эркинлиги;

электрон тижоратда шартномалар тузишнинг ихтиёрийлиги;

электрон тижоратда иштирок этиш шарт-шароитларининг тенглиги;

электрон тижорат иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши.

Корхонангизда Wi-Fi технологияси асосида локал тармоқни ишга тушириш учун тегишли рухсатномага эга бўлган телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи оператор ва провайдерларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандидаги биринчи хат бошига мувофиқ:

“Олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади”.

Мазкур Низомнинг 3-бандидаги иккинчи хат бошига мувофиқ:

“Олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларга давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар”.

Тўлов–контракт асосида ўқиш ихтиёрий бўлиб, тегишли меъёрий ҳужжатларда мазкур тоифадаги талабаларга тўлов шартларини енгиллаштириш бўйича имтиёзлар бериш кўзда тутилмаган.

"Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 50-моддасига мувофиқ Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фаолиятини тартибга солади ва ушбу қонун билан берилган ваколатлар доирасида назорат қилади.

Мазкур Қонунга мувофиқ тижорат банклари мижозларига кредитлар бериш тўғрисида кўрсатма бериш Марказий банк ваколатлари доирасига кирмайди.

Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 34-моддасига асосан банклар қонун ҳужжатларига мувофиқ кўчар ва кўчмас мулкни гаровга қўйиш, кафолат бериш, кафилликка олиш ва мажбуриятлар асосида кредит берадилар.

Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисида"ги Қонунининг 10-моддасида гаров нарсасини баҳолаш гаровга қўювчи билан гаровга олувчи ўртасидаги келишувга кўра ёки баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ гаров нарсасини баҳолашдан ўтказиш орқали амалга оширилиши таъкидланган.

Шунингдек, Марказий банкнинг "Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида"ги Низомнинг (дав. рўй. №905, 02.03.2000 й.) 2.7 банди 2-хатбошисига асосан кредит сиёсати гаровга олинган мулк турига қараб гаров мавзуига нисбатан қўйиладиган талаблар ва кредитнинг гаров қийматига нисбатини ўз ичига олиши лозим бўлиб, мазкур бандда гаров мавзуи синчиклаб баҳоланиши ва унинг бозор қиймати уни сотиш лозим бўлган пайтда юзага келиши мумкин бўлган зарар ўрнини қоплаши лозимлиги аниқ ёритилиши зарур.

Меҳнат кодексининг 68-моддасига кўра, ҳарбий хизматга чақирилган (ўтган) ходим резервга бўшатилган ёки истеъфога чиққанидан кейин, башарти, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган кунидан бошлаб узоғи билан уч ой ичида ишга жойлашиш масаласида иш берувчига мурожаат этган бўлса, аввалги иш жойида ишга жойлашиш ҳуқуқига эгадир. Ҳарбий хизматга чақирилган (ўтган), лекин кейинчалик резервга бўшатилган ёки истеъфога чиққан ходим, агар унинг ҳарбий хизматга чақирилган (ўтган) кунидан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, аввалги иш жойига (лавозимига) қайтиб келиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) мувофиқ, ҳар бир корхона ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лекин штат жадвалида назарда тутилган ходимлар сонидан ошмаган ҳолда, меҳнат дафтарчалари сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақлар корхоналар томонидан маҳаллий меҳнат органларидан олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинади. Меҳнат дафтарчаларини бошқача тартибда сотиш, шунингдек, фуқаролар томонидан меҳнат дафтарчаларини сотиб олиш тақиқланади.

Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақларни сотиб олиш шартномасини тузиш учун корхоналар маҳаллий меҳнат органларига ёзма мурожаат қилишлари лозим. Ёзма мурожаатда штат жадвали бўйича ходимлар сони, вакант лавозимлар (жойлар) сони, шунингдек, меҳнат дафтарчаси (меҳнат дафтарчаси дубликати) ёки меҳнат дафтарчасига қўшимча варақ берилиши лозим бўлган ходимлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.

Меҳнат дафтарчаси ва меҳнат дафтарчасига қўшимча варақларни корхоналар томонидан қайта сотишга ёки бошқача тартибда бегоналаштирилишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010-йил 19-апрелдаги ПҚ-1325-сонли қарорига асосан аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи қуйидаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозим*:
• авиация ва темир йўллар патталарини сотиш кассалари;
• автовокзал ва автостанциялар кассалари;
• автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари;
• меҳмонхоналар;
• кредит ташкилотлари (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар), суғурта ташкилотлари ва молия бозорининг бошқа субъектлари;
• турғун савдо шохобчалари, шу жумладан, дорихоналар (егаллаб турган майдони ўлчамидан қатъи назар);
• умумий овқатланиш объектлари;
• уй-жой-коммунал, шунингдек телефон алоқа хизматлари, шу жумладан, уяли алоқа телефонлари хизматлари учун аҳолидан тўловларни қабул қилиш шохобчалари;
• автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;
• алоқа бўлимлари;
• маиший хизмат кўрсатиш ҳамда маданий-оммавий ва томоша тадбирлари ўтказиладиган объектлар;
• аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектлар.
*Назорат-касса машиналарини қўлламаган тарзда, қонунчиликка мувофиқ аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган объектларни истисно қилган ҳолда.

Ўзбекистон Республикасининг "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида" ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фуқаролар кириб чиқиши учун очиқдир, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ноёб ҳамда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турларини, бундай ўсимликлар ўсадиган ва бундай ҳайвонлар яшайдиган муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг айрим қисмларига фуқароларнинг кириши мазкур ҳудудлар қайси давлат органи, юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида бўлса, шу давлат органи, юридик ва жисмоний шахслар томонидан чекланиши ёки ман этилиши мумкин. Фуқароларнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириб чиқиши шу ҳудудларда бўлишнинг махсус ваколатли давлат органлари томонидан тасдиқланадиган қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Фуқароларнинг айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириб чиқиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда пуллик асосда амалга оширилиши мумкин.

• Жарима; 

• Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни қайтариш шарти билан олиб қўйиш; 

• Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;

• Муайян шахсга берилган махсус ҳуқуқ (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи (МЖКнинг 119-моддаси), ов қилиш ҳуқуқи (МЖКнинг 90-моддаси) дан маҳрум қилиш.



Саҳифалар: 1 2 3 Олдинга Барчаси