Опрос
  1. Самые нужные для Вас базы данных для раскрытия информации?
Парки и культура отдыха

Парк “BOG’I ERAM”

Бўстонлиқ туман хокимининг 2011 йил 9-августдаги 1184-сонли қарорига мувофиқ  туман хокимлиги қошида “BOG’I  ERAM” давлат унитар корхонаси  ташкил этилган, юридик мақомга эга. Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳар Бўстонлиқ кўчаси  8-уйда  жойлашган. Боғда ободонлаштириш ишлари якунланди, йўлакчалар қайтадан барпо этилди. Қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Туман аҳолиси ёшлар учун кичик овқатланиш шаҳобчаси фаолият кўрсатмоқда. Хомий ташкилотлар томонидан маблағ ўтказилмоқда. Боғда 400 ўринли амфитеатр, ёзги болалар бассейни, каруселлар, болалар шаҳарчаси, 1 та кичик хайвонот боғи, 4 та аттракцион,  ёзги фаввора  ишга туширилди.

2012 йилнинг 31 август куни Мустақиллик байрами арафасида “BOG’I  ERAM” истироҳат боғи очилиш маросими ўтказилди. Шу муносабат билан Мустақиллик байрамининг 21 йиллик байрамига бағишлаб “Тақдиримсан, бахтимсан эркин ва обод Ватан!” номли тадбири ҳам айнан шу Истироҳат боғида ўтказилди.

2013 йил давомида Истироҳат боғида қуйидаги тадбирлар ўтказилди: 19 март куни Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳар марказида жойлашган “Бўстонлиқ Боғи Эрам” истироҳат боғида “Обод юртимда Наврўз” номли умумхалқ байрами ўтказилди.Байрам тадбирини туман ҳокими И.Ҳакимбаев очиб берди ва туманимиздаги самарали меҳнат қилаётган бир қатор фаолларга Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди. “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишланган концерт дастурларида туман Маданият ва спорт ишлари бўлимига қарашли маданият муассасалари бадиий чиқишлари намойиш этилди. Тумандаги 17-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг истеъдодли ҳаваскор ёшлари, “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивалининг ғолиблари Фотима-Зухра Турсунбоевалар жалб этилди.Туман байрам тадбирига Ўзбекистон Фонд форум жамғармаси вакили ташриф буюрди ва  жамғарма раиси, профессор Гулнора Каримованинг табригини ўқиб эшиттирди. Байрам тадбири туманда юқори савияда тантанали равишда ўтказилмоқда.Байрам тадбирига республикамизнинг таниқли санъаткорларидан бир гуҳуи, хонандалар Абдулхай Зухуров,  машҳур сўз устаси Шукрулло Исроиловлар ташриф буюрдилар ва туман аҳолисига ўз қўшиқларини намойиш этдилар. Байрам тадбирида 2000дан зиёд аҳоли Наврўз тантаналарида иштирок этдилар.

8-май куни Хотира майдонидаги тадбир тугагач “Бўстонлиқ Боғи эрам “ истироҳат боғида тадбирнинг бадиий қисми  бошланди. Тадбирнинг бадиий қисмида ММСаройи бадиий хаваскорлик дасталари, “Боғу бўстон” ансамбли ижросида миллий қўшиқлар намойиш этилди. Туманимиз харбийлари томонидан Хамид Олимжоннинг «Жангчи Турсун» балладаси фонограмма  остида саҳна кўриниши ижро этилди. Концерт дастурида ММСаройи қошидаги “Қизил чиннигул” фахрийлар халқ хори ижросида хотираларни эслатувчи куй қўшиқлар ижро этилди.  Тадбир тугагандан сўнг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда меҳнат фахрийлари “Эртак” кафесига таклиф этилди ва уларга аталган байрам дастурхони безатилди. Ўтказилган тадбирда жами ахоли 20000 минга яқин аҳоли иштирок этди.

30-май куни “Бўстонлиқ Боғи Эрам“ истироҳат боғида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида ёшлар фестивалини ўтказилди.

29-август куни “Бўстонлиқ Боғи эрам” истироҳат боғида  “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шоири остида оммавий байрам тадбири ўтказилди. Ушбу “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида ўтказиладиган мустақиллик байрамига бағишланган тадбир сценарийси ишлаб чиқилди. Мазкур тадбирнинг бадиий қисмида ММСаройи қошидаги “Гулёр”халқ дастаси, “Боғу бўстон” ансамли, “Дилшод” ,“Тож” , “Улуғбек”, “Мажнун”гурухлари, “Бўстонлиқ лолалари” болалар хори, “Карате-до”,  9-сонли МТМ, 17-сонли БМСМнинг ҳаваскорлик жамоалари фаол иштирок этдилар. Бундан ташқари меҳмон санъаткорлардан  таниқли хонандалар Абдулхай Зухуров, Тамилла, Хумоюн Мирзолар ва ижодкор ёшлар таклиф этилди.  Давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ байрам тадбири юқори савияда ўтказилди.




  • 2525