Опрос
  1. Самые нужные для Вас базы данных для раскрытия информации?
Парки и культура отдыха

Парк “А.Навоий Гулшани номли маданит ва истирохат боғи”

Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги “2011-2015 йилларда маданият ва истирохат боғларининг моддий техника базасини мустахкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 322-сон қарори ҳамда Тошкент вилояти хокимининг 2012 йил 31 декабрдаги 299-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2011-2015 йилларда “А.Навоий Гулшани” номли маданият ва истирохат боғида ўрнатиладиган замонавий ўйин қурилмалари ва анжомлари “рўйхати” ишлаб чиқилди ва туман хокими томонидан тасдиқланди.

“А.Навоий Гулшани” номли маданият ва истирохат боғи 1933 йиллардан бошлаб ўз фаолиятини бошлаган илгари “Пушкин” номи билан аталган. 1991 йили 1 сентябр Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинганидан кейин маданият ва истирохат боғи сифатида юритила бошланди. 2002 йила хашар йўли билан “А.Навоий Гулшани” номли маданият ва истирохат боғи тўлиқ реконструкция қилинди.

Низомда кўрсатилишича боғни асосий худудини 3,214 гектар майдонига бир кунда боғга келувчилар назорат меъёри 150-200 кишидан иборат бўлиши керак.

Янгийўл тумани  Самарқанд кўчаси 153 манзилидаги  “Алишер Навоий Гулшани ” номли маданият ва истироҳат боғининг моддий–техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Янгийўл тумани “Алишер Навоий Гулшани ” номли маданият ва истироҳат боғи раҳбари С.Мамадалиева ҳамда “XADICHA-KIDS” МЧЖ раҳбари Исаев Равшан Зухуруллаевич билан шартнома тузилди 49 йилга ижара (аренда)га берилди ва Янгийўл тумани хокимининг 2013 йил 28 октябр 822-сонли қарорига асосан рухсат берилди. Ҳозирги кунда боғда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, “Мини-футбол” майдончаси қурилиб битирилмоқда, боғ худудида жойлашган биноларни қайта реконструкция қилиниши  ҳамда 8 та аттракцион, ҳар хил бошқа турдаги ўйин қурилмалари олиб келиниб ўрнатилиши, боғ ўртасида “Рангли мусиқали фаввора” ўрнатилиши, “Аквапарк” қурилиши режалаштирилган. Шу билан бир қаторда маданият ва истироҳат боғи худудидаги мавжуд иншоот ва аттракционлар капитал таъмирдан ўтказилмоқда. Бугунги кунда юқорида айтиб ўтилган ишларни 30 фоизи амалга оширилган. Барча лойиҳаларни 2014 йил 21 март (“Наврўз” байрами) га қадар тугаллаш назарда тутилмоқда.

2013 йилда  “Алишер Навоий Гулшани ” номли маданият ва истироҳат боғи Наврўз умумхалқ байрами, 15 май “Халқаро оила куни” байрами, 25 май “Сўнги қўнғироқ куни”, 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”, 3 июн “Сабантўй - 2013”, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллик байрамлари бўлиб ўтди.


A.Navoiy gulshani

A.Navoiy gulshani


  • 2250