So'rovnoma
  1. Siz uchun axborot oshkorligi uchun qanday ma’lumotlar bazasi zarur?
Hokimiyat yangiliklari

Ma’naviyatga e’tibor, kelajakka e’tibor

22.02.2021
Тошкент вилояти ҳокимлигида Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Анжуманда Президентнинг маслаҳатчиси – Спичрайтери Хайриддин Султонов, Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Дилшод Кенжаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Республика ишчи гуруҳи ҳамда вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, шаҳар, туман ҳокимлари ҳамда тегишли бошқарма, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

photo_2021-02-19_19-08-20.jpg

Йиғилиш давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросига бағишланди.

Маълумки, ҳар бир халқ аввало, маънавий бирлашуви, миллий ғояси билан юксалган. Бугун янги ҳаёт қуриш, ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлидан бораётган мамлакатимизда ҳам миллий ғоя масаласи жуда муҳим аҳамиятга эга.

photo_2021-02-19_19-09-09.jpg

Йиғилиш Президентнинг видеоселектор йиғилишидаги маърузаси видеотасвири билан бошланди.

Тадбирни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи – вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Даврон Ҳидоятов очиб, видеоселектор йиғилишида таъкидланган маънавият соҳасида бир неча йиллардан буён ўз ечимини кутаётган қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Давлатимиз раҳбарининг “Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир” деган сўзларини таъкидлади.

“Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва ташвиқот ишларини ташкил этишнинг 6 та асосий йўналишлари, хусусан, таъсирчан, креатив ва инновацион услублар орқали тарғибот ишларини олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб олингани қайд этилди.

photo_2021-02-20_12-11-11.jpg

Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, унинг шаҳар ва туман бўлинмалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллий бюджет ва ҳомийлик асосида қарийб 1,5 млрд.сўм маблағлар ажратилгани, 22 та шаҳар ва туман марказларида “Маънавият ва маърифат маскан”лари барпо этилиши режалаштирилгани, вилоятда ҳафтанинг ҳар жума куни “Маърифат куни” деб эълон қилингани шулар жумласидандир.

Мавжуд 1048 та маҳаллага “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида 1048 нафар профессор-ўқитувчи, ёзувчи, шоир, таниқли санъаткор ва зиёлилар бириктирилди.

Шунингдек, “Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида кекса ёшдаги, халқ орасида обрў-эътибор қозонган 1048 нафар нуронийларнинг ҳар бирига 5 нафардан жами 5205 нафар тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшлар бириктирилиб, улар билан ишлаш бўйича янги тизим жорий этилмоқда.

Анжуманда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов сўзга чиқиб, жойларда ҳокимлар Маънавият ва маърифат кенгаши раислари эканлиги, барча ишларни мувофиқлаштириш уларнинг зиммасига юклатилганлиги, маънавиятни юксалтириш учун ҳамма шарт-шароитлар яратилганини алоҳида таъкидлади.
Кун тартибидаги масала юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосари Дилшод Асқаров, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жалолиддин Насриддинов ўз фикр-мулоҳозаларини билдирди.

photo_2021-02-20_12-11-18.jpg

”Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, таниқли публицист Аҳмаджон Мелибоев, “Маънавий ҳаёт” журнали бош муҳаррири Эшқобил Шукурлар маънавиятга бўлган эътибор, одамлар тарбиясида ва дунёқарашини ўзгартиришда маънавиятнинг ўрни, кейинги йилларда халқимиз китоб ўқимай қўйганлиги ва унинг сабаблари, маънавий ҳаётимизда газета-журналларнинг ўрни хусусида ўз фикр-мулоҳозаларини баён қилишди.

photo_2021-02-20_12-16-13.jpg

Йиғилиш сўнггида Президентнинг маслаҳатчиси–Спичрайтери Хайриддин Султонов сўзга чиқиб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан маънавият, маърифатга кўрсатилаётган эътибор, халқимиз тарбиясида унинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, мазкур йўналишда Тошкент вилоятида олиб борилаётган ишларга атрофлича тўхталди. Биргина Чирчиқ давлат педогогика институтида амалга оширилаётган қурилиш ишлари ҳам бундай эътиборнинг бир намунаси эканлигини қайд этди.
Маънавиятнинг инсон тарбиясида, хусусан фарзандларимиз тарбиясидаги роли катта эканлиги, “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” деган сўзлар бежиз айтилмаганлиги, миллий анъаналаримиз, қадриятларимизни сақлашимиз зарурлиги, хориждан “оммавий маданият”нинг кириб келишига йўл қўймаслик учун биргаликда курашишимиз зарурлиги, илм олиш, тарбия масалаларида сусткашликка йўл қўйиб бўлмаслиги, юртимизда соғлом муҳитни шакллантириш зарурлигини таъкидлади.

Бунда китоб, газета-журналларнинг ўрни беқиёс эканлигини, ёшларни адабиётга ошно қилиб тарбиялаш, умуман кадрларнинг билимли, истеъдодли бўлишида маънавият, билимнинг зарурлигини алоҳида қайд этди.

Давлат тилини жорий этишда олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар, хусусан, рекламалардаги хатоликлар тўғрисида ҳам тўхталди.



  • 257