So'rovnoma
Hokimiyat yangiliklari
Davron Hidoyatov Quyi Chirchiq tumanida amalga oshirilayotgan ishlar bilan tanishdi
27.02.2021Тошкент вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси Даврон Ҳидоятов Қуйи Чирчиқ туманида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Хусусан, "Беруний" МФЙ Маданият саройи, пойафзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси, 17-сонли мактабгача таълим ташкилоти,"Ёшлар инновацион маркази"га бориб, иш жараёнларини кўзлдан кечирди. Мутасаддилар, фуқаролар, мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари билан қизиқди.
Шунингдек, "Беруний" МФЙ ҳудудидаги Маданият саройида туман ҳокими А.Холмурадов томонидан Даврон Ҳидоятов туман паспорти ва тадбиркорлик йўналишларидаги янги лойиҳалар тақдимот билан таништирилди. Тақдимотда вилоят ҳокими ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими "Отажонов" МФЙ ҳудудидаги "Кохинур" санаторийсига ҳам бориб, дам олиш масканидаги шарт-шароитлар ва жиҳозларни кўздан кечирди. Танишиш давомида санаторий ходимлари ва дам олувчилар билан суҳбатлашди.
Маданият саройида ташкил этилган ёшлар учун овоз ёзиш студиялари ва “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинидаги яратилган шарт-шароиитлар билан танишди.
Manba: Toshkent viloyati hokimligining axborot xizmati
-
-
251